Ссылки доступа

Макрон ва Меркель Путин билан Навальний ҳамда вакцина бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди


Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан видео орқали учрашиб, вакциналар бўйича ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда 30 март куни Франция президенти маъмурияти маълум қилди.

Макрон ва Меркель, шунингдек, Путинни ўз сиёсий рақиби Алексей Навальний ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ва унинг саломатлигини сақлашга чорлаган.

Бундан ташқари, уч раҳбар Украина, Беларусь, Ливия, Суриядаги вазиятни муҳокама қилган ҳамда Эрон ўз халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга қайтиши учун ҳамкорликда чора кўришга келишиб олган.

Кремль ҳам баёноти эълон қилиб, учрашув давомида Россиянинг «Спутник V» вакцинасини Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтказиш истиқболлари, уни иттифоқ мамлакатларига етказиб бериш ва ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинганини тасдиқлади.

Баёнотда, шунингдек, Путин Навальний иши атрофидаги вазиятни тушунтириб бергани эътироф этилди.

XS
SM
MD
LG