Ссылки доступа

Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади


Uzbekistan: Plant for the production of ammonium phosphate in Olmalik

Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 29 март куни махсус қарор қабул қилди.

Қарор билан 2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Мазкур кўрсаткичлар асосида давлат иштирокидаги камида 20 та корхона акциялари бирламчи ва иккиламчи оммавий таклиф этилади. Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сони 2025 йилга қадар 30 фоизгача етказилади.

2021 йил 1 июлдан давлат иштирокидаги корхоналарда кузатув кенгаши, ички аудит хизмати, кузатув кенгаши таркибида аудит қўмитаси ташкил этилади.

Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида “мувофиқлик тизими” хизмати ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG