Ссылки доступа

Марказий банк сўнгги 10 йилда қанча олтин сотилганини маълум қилди


Ўзбекистон 2010 йилдан 2020 йилгача хориж давлатларига 687 тонна олтин сотди. Жумладан, 2020 йилда юз тонна олтин экспорт қилинган. Бу ҳақда Марказий банк навбатдаги ҳисоблтида маълум қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, энг кўп олтин 2019 йилда экспорт қилинган (110 тонна), энг оз олтин эса 2012 йилда сотилган (10 тонна).

2020 йилда Ўзбекистон экспортининг 45 фоизини олтин, 4 фоизини табиий газ ташкил қилган. Айни пайтда жаҳон бозорида олтин нархи тушиб кетгани ортидан Ўзбекистон 2020 йилнинг сентябрида Марказий банк олтин экспортини тўхтатган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,5 миллиард долларга камайиб кетгани ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG