Ссылки доступа

Владимир Познер Грузияни унинг келиши билан боғлиқ норозиликлардан сўнг тарк этди


Владимир Познер
Владимир Познер

Россиялик журналист ва телебошловчи Владимир Познер Тбилисидан у жойлашган меҳмонхонадаги ўз-ўзидан пайдо бўлган норозилик намойишидан сўнг мамлакатдан учиб кетди. Бу ҳақда Грузия телевидениесининг «Биринчи канали» хабар берди.

Познернинг Грузияга келишига қарши спонтан норозилик ҳаракати чоршанба куни кечқурун Тбилисининг марказида бошланди. У турган меҳмонхона биноси ташқарисида полиция ходимлари ва мухолифат томонидан уюштирилган норозилик намойиши иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар бўлган. Намойишчилар бинога электр таъминотини ўчиришга муваффақ бўлишди. Полиция қалқон билан бостириб кирмоқчи бўлган тажовузкор намойишчиларни ушлаб турди, деб хабар беради Эхо Кавказа. Намойишчилар ҳуштак ва дўмбиралар чалишди.

Чироқлар ўчирилгандан сўнг воқеа жойига полиция етиб келди. Кордон тизилиб, меҳмонларни автобусларда яшаш жойидаги бошқа меҳмонхоналарга олиб боришди. Познерни Rooms меҳмонхонасига олиб боришди. Фаоллар эса у ерга кўчиб ўтдилар ва меҳмонхонанинг биносига хом тухум ота бошладилар, шунингдек, қизил бўёқ билан асфальтга «Грузиядан йўқол!», сўзларини битишди.

Мухолифат тарафдорлари ҳокимиятдан Владимир Познерни Грузиядан ҳайдаб чиқаришни талаб қилишди, чунки у мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини тан олмайди ва Жанубий Осетиядаги можаро пайтида рўй берган рус истилосини оқлайди (2008 йил августда Россия ва Грузия ўртасида).

«Мен сиёсат ҳақида гаплашиш учун эмас, балки туғилган кунимни нишонлаш учун учдим», деди журналист Тбилиси аэропортида. 1 апрелда у 87 ёшга тўлди. Эхо Кавказа веб-сайтида ёзилишича, Познер Москвадан 40 га яқин одам ҳамроҳлигида учиб келган. Познер ва унинг дўстлари Vinotel Boutique меҳмонхонасига жойлашдилар. 32 иштирокчи, шу жумладан Познернинг ўзи, коронавирус инфекцияси туфайли расмийлар томонидан қўйилган чекловларни бузгани учун жаримага тортилди.

Грузия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу вазиятга изоҳ бериб, россиялик журналист Владимир Познер оккупация тўғрисидаги қонунни бузмаганлигини айтди, чунки у АҚШ фуқароси ва Грузияда бир неча бор бўлган.

1 апрель куни эрталаб Познер ўз компанияси билан биргаликда Тбилисидан учиб кетди, у ерда у дастлаб 3 апрелгача бўлишни режалаштирган.

XS
SM
MD
LG