Ссылки доступа

БМТнинг махсус вакили: Мянмадаги вазият фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкин


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мянма бўйича махсус вакили ушбу давлатдаги ҳарбий тўнтаришдан кейинги вазият мисли кўрилмаган миқёсдаги фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкинлигини айтди.

Кристин Шранер Бургенер 31 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ сессиясида сўзлаган нутқида жаҳон давлатларини қон тўкилишининг олдини олиш чораларини кўришга чақирди.

Махсус вакил аниқ нима вазифалар билан бўлишмаган бўлсада, аммо ҳарбийларнинг нутқлари тарқалишини қўрқинчли таҳлилини тақдим этди ва Хавфсизлик Кенгашига Мянма «муваффақиятсиз давлатга айланишга яқин» деб айтди.

Бирма номи билан ҳам танилган Мянма 1 февралдаги ҳарбий тўнтариш ва фуқаролик ҳукумати раҳбари Аун Сан Су Чжи ва у раҳбарлик қилаётган партия раҳбарлари ҳибсга олинганидан бери инқирозга учраган. Кузатувчиларга кўра, хунтага қарши оммавий норозиликлар шафқатсиз репрессиялар билан кутиб олинди, натижада камида 500 киши ҳалок бўлди.

Чегарадаги ҳудудларнинг кўп қисми 20 га яқин этник қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган мамлакатда қон тўкилиши ва беқарорлик юз бермоқда, уларнинг баъзилари илгари мамлакат ҳарбийларига қарши узоқ муддатли жангларда қатнашган.

Бургенернинг таъкидлашича, этник қуролли гуруҳларнинг қаршилиги «ҳарбийларнинг шафқатсизлиги ... фуқаролик уруши эҳтимолини мисли кўрилмаган даражада оширади».

XS
SM
MD
LG