«Мен Арманистон Республикаси фуқароси сифатида мансабдор шахс томонидан бошқа фуқарога нисбатан зўравонлик ишлатилишини қабул қилиниши мумкин эмас деб ҳисоблайман. Биз зўравонликсиз жамиятни шакллантириш йўлидан боришимиз керак», — деди 35 ёшли расмий Facebookда. 1 апрелда унинг ўрнини Тавуш вилояти ҳокими эгаллади.
Ҳужум воқеаси Еревандаги кафеда содир бўлган. Камераси ёқилган журналист овқатланаётган вазирининг олдига бориб, нима учун иш вақтида ишламаётганини сўради.
Вазир ҳар доим ишлаши айтди. Журналист эса мансабдорларнинг иш вақти белгиланганини айтган. Шундан сўнг, Аршакян журналистнинг орқасидан кафенинг иккинчи қаватига чиқиб, уни уриб, компьютерини диванга отган.