Ссылки доступа

“Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди. Ўзбекистонда‌ ‌янги‌ ‌таъсис‌ ‌этилган‌ ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌ уйига бир гуруҳ шахслар босқин уюштирди. Аллақуловга кўра, номаълум шахслар сиёсий фаолиятини тўхтатиш, партия учун ижарага олинган идорани бўшатиб қўйишни талаб қилган. (видео)

- Муҳожир аёл: Ўзбек аёлларни иш билан таъминласангиз уйга қайтамиз! Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбоева хориждаги мигрант аёлларни оиласига қайтариш ҳамда иш билан таъминлаш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади. Унинг таклифи асосида Ўзбекистон маҳаллаларида хатлов ўтказилади ва олиб келиниши аниқ бўлган аёллар сони аниқланади. (видео)

- “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси фаоллари яна ҳужумга учради. 31 март куни партияни рўйхатдан ўтказиш учун имзо йиғаётган фаолларга бир аёл ва бир эркак ҳужум қилган. Улар партия вакилларидан бу ерда йиғилмаслик ва ҳудудни тарк этишни талаб қилганлар. Ижарага олинган бино олдига йиғилган фаоллардан баъзилари шахси номаълум ҳужумчилар томонидан калтакланди. (видео)

- Тадбиркор устахонаси рейдерлик йўли билан тортиб олинганидан арз қилмоқда. Ўзбекистонлик дизайнер 2019 йилнинг 26 июлида электрон аукционда ўз бизнесини юритиш учун Тошкентдаги бинони қулга киритади. Бироқ, бу бинони эгаллаб олган шахслар суд карори борлигига қарамасдан уни чойхонага айлантиришди. (видео)

- “Сен учун пул таклиф қилишган” - Жаҳонгир Отажонов Туркияда таҳдидга учради. Президент сайловларида номзодини қўйишини айтган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Туркияда номаълум шахслар томонидан таҳдид қилинди. 27 март куни Отажоновнинг Истанбулдаги офисига ташриф буюрган уч шахс ўзларига уни дўппослаш учун "пул таклиф қилингани"ни айтишган. (видео)

- “Янгиланаётган Ўзбекистон” ЛГБТ вакиллари учун янги хатарлар туғдирмоқда...ми? 28 март куни Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида япон анимеси ва корейс поп мусиқаси мухлисларининг навбатдаги тадбирини ўтказмоқчи бўлган блогер шу куни кечқурун бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилди. (видео)

- Навоий ва Самарқандда сел: Пахтачида сел янги кўприкни ювиб кетди. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 28 март куни ёққан кучли жала оқибатида сел юрди. Селдан Самарқанд вилояти туманлари кўпроқ зарар кўргани расмийлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан айтилмоқда. Навоий вилоятида эса ҳокимият расман "жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ"лигини билдирди. (видео)

- Юздан зиёд эркак Тошкентнинг қоқ марказида аниме ва Кейпоп ихлосмандларига ҳужум қилди. Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбонида (Сквер) юздан зиёд эркак ҳиёбонга йиғилган бир гуруҳ аниме (япон анимацияси) ҳамда Кейпоп (Корея поп мусиқаси) ихлосмандларига ҳужум қилди. “Аллоҳу Акбар” ҳайқириқлари билан мактаб болларига ташланганлар уларни гей активизмда айблади. (видео)

- Тадбиркорлар административ ва юридик найранглар туфайли ўз бизнесидан айрилмоқда. 15 йилдан бери Тошкентда фаолият юритаётган дўкон эгалари ўз бизнесидан айрилмоқда. Суд қарори билан уларнинг дўконлари Маҳалла Ҳайрия жамғармаси тасарруфига ўтказилди. (видео)

- Қурилишга ёлланган ўзбек муҳожирлари уларга берилган ойликлардан норози. Озодликка мурожаат қилган ўзбек усталари уларга Ўзбекистонда ваъда қилинган 60-90 минг рубл ўрнига 8 мингдан 25 минг рублгача ойлик иш ҳақи олганини сўзлаб беришди. (видео)

- Ўқитувчи ўқувчи болакайни бешавқат калтаклади. Бу видео бир ҳафта давомида барча ўзбек тармоқларини титратди. Ўқитувчининг кимлиги тез аниқланди. Аммо халқ таълим бўлими унга нисбатан интизомий жазо бериш билан чекланди. Сабаб? (видео)

- "Дил ва Ор": Москвада ўзбек кинорежиссёри 90 йиллиги нишонланди. 2021 йилнинг 19 март куни Москвадаги Киночилар Уйида СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосовнинг 90-йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. (видео)

- Санитария ходими: Рағбатлантирувчи пулни тўлиқ ололмадик¸ ишлаш шароитимиз оғир аҳволда. Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Оқ олтин тумани бўлимида врач ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Эрали Мамировнинг айтишича, уларга ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун 6 фоизлик қўшимча устама тўланмаган¸ ишлаш шароити эса ҳанузгача абгор ҳолатда. (видео)

- ИИБ ҳибсхонасида қийнаб ўлдирилган эркакнинг оиласи қаровсиз қолди. 2020 йил январида Чироқчи туман ИИБ ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилган 32 яшар Юсуф Абдураҳмоновнинг аёли ва уч нафар норасида фарзанди боқувчисиз қолган. Юсуф Абдураҳмонов мол ўғрилигида гумон қилиниб, ҳибсга олиниши ортидан ИИБ ҳибсхонасидаги қийноқлар натижасида вафот этган эди. (видео)

- Ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган раққосалар ҳибсга олиниб, омма олдида изза қилинди. Урганчдаги тунги клубнинг ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган раққосалари ҳибсга олиниб омма олдида изза қилинди. Раққосаларга танбеҳ бериш учун мутасаддилар Наврўзнинг илк кунида махсус йиғилиш уюштирди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG