Бу ҳақда Politico расмий ҳарбий манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, фақат 1 март куни НАТО қирувчилари альянснинг ҳаво ҳудуди яқинида рус қирувчи ва бомбардимончи самолётларининг кўплаб парвозларига жавобан 10 маротаба ҳавога кўтарилган.
Шимолий Америка аэрокосмик мудофааси қўмондонлиги (NORAD) ва АҚШнинг Шимолий қўмондонлиги (USNORTHCOM) бошлиғи генерал Глен Ванҳерк Россия тажовузкорлиги ва Москванинг «дунё миқёсидаги таъсирини тиклаш» истагини таъкидлади.
Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин телефон орқали суҳбатда Украинанинг мудофаа вазири Андрей Таранга Донбассда «Россия тажовузкорлиги авж олганда» АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.
“Ллойд Остин Россия Федерациясининг сўнгги ҳаракатларидан хавотир билдирди ва Украинанинг мудофаа вазирини Донбасс ва Қримда давом этаётган Россиянинг агрессияси шароитида Украинани қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирди», дейилади Украина Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Қримдан Федерация Кенгаши аъзоси Сергей Цековнинг айтишича, Украина Мудофаа вазирлигининг баёноти «унинг ишончлилигига катта шубҳа туғдиради».
Унинг таъкидлашича, можаро фақат Украинадан Россияга қарши бўлиши мумкин. Цеков, шунингдек, Украина Мудофаа вазирлигининг баёноти мамлакат ўзига кўпроқ сиёсий вазн беришни хоҳлаётгани билан боғлиқ деб ҳисоблайди. «Агар Украина Россияга қарши қуролли тўқнашувни бошласа, америкаликлар Киев томонига ўтишини тасаввур қилиш қийин», деди у.