Ссылки доступа

Тайванда йўловчи поездининг қулаши оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди


Тайваннинг шарқида, 350 дан ортиқ йўловчига эга бўлган Taroko Express поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Тайваннинг Марказий янгиликлар агентлиги хабар бермоқда. Поезд ҳалокатида 36 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Reuters транспорт вазирига асосланиб.

Агентлик маълумотларига кўра, 72 киши жароҳат олган.

Ҳалок бўлган ва жароҳат олганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Синхуа, маҳаллий қутқарув хизматларига асосланиб, камида 40 кишининг ўлими ҳақида хабар беради. Синхуа манбаларига кўра, тўрт кишининг ўлими тасдиқланган, яна 36 кишида ҳаёт аломатлари йўқ.

CNA 72 кишининг ўлими (шу жумладан ҳайдовчининг) ҳақидаги дастлабки маълумотларини хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса поезд туннелга кирганда содир бўлган. Рельс устига 20 метрлик баландликдан тормоз тизими носоз бўлган юк машинаси қулаб тушган. Саккизта вагондан иборат йўловчи поездининг бир қисми туннель ичидаги зарбадан қулаб тушди.

Reuters таъкидлашича, бу Тайванда сўнгги 40 йил ичидаги энг йирик темир йўл ҳалокати. 2018 йилда орол шимолида поезд ҳалокати 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 1981 йилда поезд ҳалокатида 31 киши ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG