Ссылки доступа

Милиция Қирғизистон ТИВ ходими Бахтиёр Шокировнинг ўлими бўйича тергов бошлади


Бишкек Ички ишлар бошқармаси Ташқи ишлар вазирлиги ходими Бахтиёр Шокировнинг ўлими бўйича терговни бошлади.

Марказий ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Улан Джумаковнинг сўзларига кўра, иш материаллари жиноятларни ягона реестрида рўйхатга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов Ленин тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

«Мутахассислар тайинланди, уларнинг натижаларига кўра батафсилроқ маълумот берилади», — деди Джумаков.

1 апрель куни ОАВ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директорининг 39 ёшли ўринбосари Бахтиёр Шокиров вафот этгани ҳақида хабар тарқатди. Дастлабки маълумотларга кўра, 1 апрелга ўтар кечаси у Оналар ва болаларни ҳимоя қилиш миллий марказига ташриф буюрган ва у ерда укол олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ матбуот котиби Елена Баялинова ўзининг Facebookдаги саҳифасида марҳумнинг қариндошларига мурожаат қилиб, Шокиров «бир кун олдин COVID-19 га қарши эмланган ва Синофарм вакцинасини биринчилардан бўлиб олган» деб айтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Шокировнинг эмланганлар рўйхатига олинмаганлигини таъкидлаб, ушбу маълумотни рад этди.

Қирғизистонда 29 март куни Хитой Синофарми билан эмлашнинг биринчи босқичи бошланди. 19 март куни республика 75 минг кишига мўлжалланган 150 минг дозали ушбу вакцинани олди.

XS
SM
MD
LG