Ссылки доступа

Хакерлар 500 миллион Facebook фойдаланувчисининг шахсий маълумотларини фош қилишди


500 миллиондан ортиқ Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари хакерлар форумида эълон қилинди. Insiderнинг хабар қилишича гап юздан ортиқ мамлакатларнинг фойдаланувчилари ҳақида кетмоқда.

Булар телефон рақамлари, биографик маълумотлар, электрон почта манзиллари.

АҚШда 32 миллиондан ортиқ фойдаланувчи, Буюк Британияда 11 миллион ва Ҳиндистонда 6 миллион фойдаланувчи зарар кўрган.

Ҳозир ошкор қилинган маълумотлар ўтган бир неча йилларга тегишли. Бироқ, кибержиноятчилик билан шуғулланувчи Hudson Rock компаниясининг таҳлилчисига кўра, фирибгарлар эълон қилинган маълумотлар тўпламини эътиборсиз қолдирмайди.

Facebook маъмурияти фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларининг тарқалиши ҳақидаги хабарларга ҳали жавоб бермади.

XS
SM
MD
LG