Ссылки доступа

Норин ЭИЗ (ҚР) ва Қозоғистоннинг Хоргос компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди


Чегараолди ҳамкорликни ривожлантириш доирасида «Норин» эркин иқтисодий зонаси ва “Хоргос” трансчегаравий ҳамкорлик халқаро маркази «махсус иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шунингдек, 1-минтақалараро форумни ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати расмий сайтида айтилган. Аммо ҳамкорлик тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Бишкек-Норин-Торугарт автомагистрали бўйлаб жойлашган бўлиши керак бўлган Норин ЭИЗ ҳудудида Ат-Боши саноат савдо-логистика марказини қуриш тўғрисида музокаралар бўлиб ўтди. Бир қатор иқтисодчилар келажакдаги объектни Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасида жойлашган Хоргос савдо марказининг рақиби деб аташди.

Лойиҳа бюджети 280 миллион долларга баҳоланди ва объектнинг ўзи деярли 400 гектар майдонни эгаллаши керак эди. Лойиҳа асосчилари хитойлик тадбиркор ва маҳаллий тадбиркорлардан бири бўлган.

Аммо маҳаллий аҳолининг норозилиги туфайли ушбу ташаббус рад этилди ва шартнома бекор қилинди.

XS
SM
MD
LG