Ссылки доступа

Ўзбекистон Қирғизистонга чигит, уруғлик буғдой ва ундан иборат инсонпарварлик ёрдами кўрсатади


Ўзбекистолн Қирғизистонга минг тонна буғдой уруғи беради. Бу уруғликнинг 500 тоннаси инсонпарварлик ёрдами сифатида берилади. Қолган 500 тоннаси буғдой шаклида Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Улуғбек Марипов маълум қилди.

Унга кўра, бундан ташқари Ўзбекистон 500 тонна чигит ҳам беради. Чигитнинг 250 тоннаси инсонпарварлик ёрдами, 250 таннаси эса қайтарилади.

“Шунингдек, Ўзбекистон Қирғизистонга 10 минг тонна унни инсонпарварлик ёрдами сифатида етказиб беради”,-деди Бош вазир.

Аввалроқ Ўшдаги 103 йиллик тарихга эга Бобур номидаги Ўзбек Академик театри Ўзбекистон ҳисобиданг таъмирдан чиқарилиши хабар қилинган эди. Тошкентда 1913 йилда асос солинган ҳозирги Миллий Академик театрдан кейин Марказий Осиёдаги энг кекса театр ҳисобланади.

Билдирилишича, театр таъмири учун ўзбекистон 37,5 миллион қирғиз сўми, яъни 440 минг доллар ажратади.

XS
SM
MD
LG