Ссылки доступа

Ўзбекистон Эрон портларидан фойдаланиш масаласини кўтарди


Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф.

Ўзбекистон Эрон билан транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланишдан манфаатдор. Бу масалани президент Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан 5 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида муҳокама қилди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилган.

Учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф 5 апрель куни Тошкентга амалий ташриф билан келган эди.

XS
SM
MD
LG