Ссылки доступа

Душанбеда “Амонатбанк” собиқ ходимининг жасади топилди (видео)


Икром Джабборзода
Икром Джабборзода

Суғд вилояти, Жаббор Расулов туманида яшовчи 42 ёшли Икром Жабборзоданинг жасади Душанбинка дарёси бўйида топилиши унинг қариндошларини ларзага солди.

Мамлакат Фавқулодда вазиятларни бошқариш қўмитаси ўз веб-сайтида 30 март куни марҳумнинг «ўзини осиб қўйиш» ҳақидаги маълумотлар билан бир нечта фотосуратларини жойлаштирган бўлса ҳам, Икромнинг қариндошлари ўз жонига қасд қилиш версиясини рад этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу факт бўйича текширув бошлади.

Марҳумнинг отаси Абдужаббор Хўжаевнинг айтишича, ўғли 29 март куни йўлда дуо олиб, Душанбега жўнаб кетган. «Ўша куни унинг кайфияти яхши эди. Кечки соат 7 ларда хотинига қўнғироқ қилиб, келганини айтди, хавотирланмасликни илтимос қилди. Шундан сўнг, у қўнғироқларга жавоб бермади», — дейди манба 5 апрель куни берган интервьюсида.

Отец экс-сотрудника "Амонатбанка" не верит версии о самоубийстве сына
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:20 0:00

Икром Жабборзоднинг қариндошлари ўз жонига қасд қилиш версиясини эҳтимолдан йироқ деб ҳисоблашади. «Мен унинг дарёга атайлаб келиб, ўзини осганига ишонмайман», дейди марҳумнинг отаси. Икромнинг пойтахтда «бир одам билан иши бўлганини» айтганига қарамай, нега унинг Душанбега боргани қариндошлари учун сир бўлиб қолмоқда.

Қариндошлар бу ким бўлиши мумкинлигини ҳатто тахмин қила олмайдилар, аммо терговчиларга ҳамма билганларини айтиб беришди. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда иш пойтахтнинг Шоҳмансур тумани прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда.

Икром Жабборзода олти ой олдин “Амонатбанк” давлат банкининг Жаббор Расулов вилоятидаги филиалининг бош бухгалтери лавозимидан олиб ташланган ва шу вақтдан бери расман ҳеч қаерда ишламаган. Баъзи дўстларининг сўзларига кўра, «у ўз бизнесини очмоқчи бўлган».

Собиқ ҳамкасблари айтишича, у Амонатбанкда ҳеч қандай муаммога дуч келмаган ва аттестациядан ўтган йили ишсиз қолган.

Икромнинг қариндошлари унинг қишлоқда қишлоқ хўжалиги ерлари борлигини, шу туфайли оиласи бемалол яшаши мумкинлигини айтишди. Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, Икром оилада тўнғич ўғил бўлган ва бўйи икки метрдан ошган, вазни 120 килограммдан ортиқ кучли одам бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳали расмий маълумот бермаган ва Фавқулодда вазиятлар қўмитаси «Суғд вилояти, Расулов тумани, Зарафшон Жаббор жамоатининг 42 ёшли фуқароси номаълум сабабларга кўра Душанбинка дарёси яқинидаги бетон блокда ўзини осди», дея хабар тарқатди.

Қариндошлар прокуратура терговчиларининг хулосасини кутмоқдалар ва фактни холис текширилишини умид қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG