Ссылки доступа

Халқаро Амнистия ташкилоти раҳбари Путиндан Навалнийнинг олдига шифокорни киритишга рухсат беришини сўради


Алексей Навальный
Алексей Навальный

Халқаро Амнистия Инсон Ҳуқуқлари Ташкилотининг Бош Котиби Агнес Калламард Россия Президенти Владимир Путинга Алексей Навалний ишонган врачни қабул қилишини, шунингдек, сиёсатчини зудлик билан озод қилиш талаби билан мурожаат қилди.

Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси твиттерида ёзди.

Калламард сиёсатчининг асоссиз ҳибсга олиниши ва соғлиғининг ёмонлашувига ишора қилди. Россия ҳукумати Навалнийни секин аста ўлимга дучор қилиш хавфи бор, деди Халқаро Амнистия раҳбари.

Алексей Навалний — Новичок заҳарланишидан омон қолган кам сонли кишилардан бири. Унинг соғлиғи алоҳида эътибор талаб қилади, аммо аксинча, оппозициячи қийноққа баробар уйқусиз қолмоқда, дея қўшимча қилди Калламар. Март ойининг охирида Халқаро Амнистия раҳбари этиб тайинланишидан олдин Агнес Калламард Навалний заҳарланиши иши бўйича БМТнинг махсус маърузачиларидан бири бўлган.

Бир кун олдин Владимир вилояти Покров шаҳридаги 2-колонияда жазо ўтаётган Алексей Навалний адвокатлари орқали унинг отрядидаги ўн беш кишидан учтаси сил касаллиги билан касалхонага ётқизилганлигини эълон қилди. Навалнийнинг ўзида қамоқхона шифокорлари 38.1 ҳароратни ва қаттиқ йўтални қайд этишди.

Душанба куни кечқурунгача Навалнийнинг штаб-квартираси Федерал жазони ижро этиш хизматига асосланиб, сиёсатчи «ўткир нафас йўллари касалликлари аломатлари» сабабли қамоқхона шифохонасига кўчирилганлигини хабар қилди. Шу билан бирга, сиёсатчи 31 март куни эълон қилган очлик эълонини давом эттирмоқда. Унинг адвокати Олга Михайлованинг сўзларига кўра, колонияда бўлганидан бери у 13 килограмм вазн ташлаган.

2 февраль куни Москванинг Симоновский суди Алексей Навалнийни Европа Инсон ҳуқуқлари суди ноқонуний деб топган 2013 йилги Ив Рошер жиноий иши бўйича колонияга жўнатди. Мухолифатчи қарийб икки ярим йилни қамоқда ўтказиши керак.

Бир ярим ой ўтгач, Навалний бел оғриғи, оёқ муаммолари ва уйқусизлик билан қийноққа солингани ҳақида шикоят қилди — у кечаси саккиз марта уйғонган. Шу билан бирга, Навалний адвокатларига тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаганлигини айтди. ФСИН Навалнийнинг соғлиғи ҳолати «барқарор» ва «қониқарли» деб топилганини айтди.

Март ойи охирида мингдан зиёд россиялик шифокорлар сиёсатчи ишонадиган мутахассисларни қабул қилишга чақирган очиқ хатга имзо чекдилар.

Алексей Навалнийнинг жамоаси унинг озод қилиниши учун катта баҳор митингини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG