Ссылки доступа

Тошкент бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева билан яна 4 киши судланди


Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва у билан бирга судланган яна тўрт кишига ҳукм ўқилди. Суд тўрт ой давом этди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, суд ҳукми билан Гулжаҳон Йўлдошева 4 йил, шифохона реаниматологи Жаҳонгир Зиёдуллаев 3,5 йил, инфекционист шифокор Шейхназар Рўзметов 3 йил озодликдан чекланди.Шифохона ходимларидан яна икик нафари 2 йилллик аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Гулжаҳон Йўлдошева Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а, б, в, г” бандлари (растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси 3-қисми “а” банди (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси 2-қисми “а” банди (мансаб сохтакорлиги)да назарда тутилган жиноятларни содир этган деб топилди.

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева 2020 йилнинг 9 сентябрь куни қамоққа олинган эди. Ўшанда бош шифокор бюджетдан ажратилган 250,8 миллион сўмни талон-торож қилинганликда ва коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморни соғайгани ҳақида сохта маълумот бериб, унинг ўлимига сабаб бўлганликда айбланганди.

Гулжаҳон Йўлдошева 2020 йилнинг август ойида маҳаллий матбуотга шифохона учун ускуналар ҳамда тиббий ходимлар учун мукофот пуллари берилмаётгани ҳақида билдирган эди. Мазкур баёнотидан кўп ўтмай у қамоққа олинган.

XS
SM
MD
LG