Ссылки доступа

Қирғизистонда апрель инқилобининг 11 йиллиги нишонланмоқда


Қирғизистон Президенти Садир Жапаров апрель Халқ инқилобининг 11 йиллиги муносабати билан мурожаат қилди.

Мурожаатномада айтилишича, «2010 йил 7 апрелда Қирғизистон халқи бутун дунёга тарихий жараённинг фаол иштирокчиси ва ҳақиқий ҳокимият манбаи эканлигини намойиш эта олди».

«2010 йил 7 апрелда қирғизистонликлар сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Оқ уйга боришди. Бироқ, ҳукумат оддий халқ эҳтиёжларидан йироқ эканлиги аниқ бўлди. Апрель воқеаларида халқимиз кўплаб шонли ўғилларидан айрилди. Қанча вақт ўтган бўлса ҳам, марҳумлар учун қайғу қалбимизда абадий сақланиб қолади, бизнинг қаҳрамонларимизнинг ёрқин қиёфаси биз билан абадий яшайди», — деди Жапаров.

Унинг таъкидлашича, «апрель инқилобининг асосий натижаси мамлакатни ривожлантиришда демократик йўлни танлаш эди» ва апрель инқилобининг яна бир сабоғи, президентнинг сўзларига кўра, «давлат ҳокимиятни қон тўкиш билан эмас тинч сайловлар билан шакллантириши керак» деди.

2010 йил 7 апрелда Қирғизистонда мустақилликни қўлга киритгандан кейин иккинчи инқилоб бўлиб, ҳукумат ўзгаришига олиб келди. Биринчиси, 2005 йил 24 мартда содир бўлган.

Оқ уй ёнидаги оппозиция митингида 86 киши ўқ отишидан вафот этди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Апрель воқеалари натижасида Қирғизистоннинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев ва унинг қариндошлари ҳамда уларга яқин бўлган бир қатор амалдорлар мамлакатни тарк этишди.

XS
SM
MD
LG