Ссылки доступа

АҚШ иттифоқчилари билан Пекин Олимпиадасини бойкот қилишни муҳокама қилади


Президент Международного олимпийского комитета Томас Бах объявляет о проведении зимних Олимпийских игр в Пекине (Архивное фото)
Президент Международного олимпийского комитета Томас Бах объявляет о проведении зимних Олимпийских игр в Пекине (Архивное фото)

Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари билан 2022 йилги Пекин Қишки Олимпия ўйинларини бойкот қилишни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда Deutsche Welle АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайсга асосланиб хабар бермоқда.

Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, эҳтимолий бойкот масаласига мувофиқлаштирилган ёндашув нафақат Вашингтон, балки унинг иттифоқчилари ва шериклари манфаатларига ҳам мос келади. Прайснинг сўзларига кўра, яқинда Хитой раҳбариятига қарши инсон ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги даъволар сабабли, Олимпиадага қандай жавоб бериш кераклиги ҳақида мунозаралар олиб борилмоқда. Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирча бирон бир аниқ саналар ҳақида гап кетмаяпти, чунки мусобақалар бошланишига ҳали кўп вақт бор.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лижиан Қўшма Штатларни спорт ва Пекин Қишки Олимпия ўйинларини сиёсийлаштиришдан огоҳлантирди. Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах мусобақани бойкот қилишига қарши чиққанди.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи сўнгги 30 йил ичида биринчи марта мусулмон уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли Хитойга қарши санкцияларни жорий қилди. Чекловларга Буюк Британия, АҚШ ва Канада қўшилди.

Февраль ойи охирида Канада парламентининг қуйи палатаси Хитой ҳокимиятининг уйғурларга, қозоқларга ва мамлакатда яшовчи бошқа туркийзабон халқларнинг вакилларига қарши ҳаракатларини геноцид деб тан олди.

Сўнгги ойларда Европадаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва жамоат арбоблари Шинжон-Уйғур автоном минтақасида инсон ҳуқуқларининг узоқ муддатли бузилишларига кўпроқ эътибор қаратмоқдалар. Гап ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, қийноққа солиш ва сиёсий мафкура татбиқ этиш ҳақида кетмоқда. Бунинг учун, Euronews телеканали таъкидлаганидек, Хитой ҳукумати Шинжонда яратилган «меҳнат лагерлари» дан «қайта тарбиялаш» учун фойдаланмоқда.

XS
SM
MD
LG