Ссылки доступа

Дин ишлари қўмитаси 17 майдан Ҳаж ва Умрага рухсат берилиши эҳтимол эканини билдирди


Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Саудия Арабистони 17 майдан Ҳаж ва Умрага рухсат бериши эҳтимоли мавжуд эканини маълум қилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Музаффар Комилов Саудияда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият Саудияда оғирлашгани муносабати билан Умра зиёрати тўхтатилганини айтган.

“Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, эҳтимол, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Лекин ҳали улар Соғлиқни сақлаш вазирлигини хулосасига таянган ҳолда иш кўради”,-деган расмий.

Комиловга кўра, Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси айни пайтда бу масалада Саудия томони билан мунтазам ёзишмаларни олиб бормоқда.

5 апрель куни Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги Рамазон ойида COVID-19`га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат берилиши мумкин эканини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG