Унга кўра, 6 апрелга қадар 49 200 киши вакцинация қилинган. Шундан29 минг 860 киши AstraZeneca, 19 минг 742 киши хитой-ўзбек ZF-UZ-VAK2001 билан эмланган.
Ножўя таъсир сезилган 71 кишининг 45,7 фоизида тана ҳароратининг 37,5 даражадан бироз ошиши, 21,2 фоизида тана оғриқлари, 14,1 фоизида эмланган жойнинг қичишиши, 11,2 фоизида эмланган жойнинг оғриши, 2,2 фоизида асабийлашиш, ҳолсизланиш ва қўрқиш кузатилган.
Отабеков ножўя таъсир айнан қайси вакцинага алоқадор экани ҳақида маълумот бермади.