Ссылки доступа

CIT: Россия ҳарбийлари Украина билан чегарадан 250 километр узоқликда лагерь қурди


Conflict Intelligence Team ижтимоий тармоқлардаги нашрларни таҳлил қилиб, ўтган ҳафта маълум бўлган Россия ҳарбийлари Воронеж вилоятидаги Украина билан чегарадан 250 километр узоқликдаги дала лагерида тўпланган деган хулосага келишди.

CIT маълумотларига кўра, 2014-2015 йилларда Россия ҳарбий лагерлари чегарага анча яқин жойлашган эди.

CIT фото ва видеога тушган ҳарбий техникаларнинг аксарияти Марказий ҳарбий округга тегишли эканлигини аниқлади — у Воронежгача юзлаб ва минглаб километрларни босиб ўтди. Ҳарбий хизматчилар Воронеж вилоятидаги Масловка ва Тресвятская станцияларида юкни туширишмоқда ва жануб томон йўл олишмоқда. Баъзи ҳарбий техникалар колонналари Врадга етиб боришдан олдин шаҳар типидаги Отрадное посёлкасидан ўтмоқда, деб хабар беради CIT ижтимоий тармоқларга таяниб.

CIT шуни кўрсатадики, лагерь Погоново ҳарбий полигонининг шимолий қисмида, Берёзка боғ шериклигидан жанубда — Украинанинг Луганск ва Харков вилоятлари билан чегарадан 250 километр узоқликда жойлашган. Маҳаллий аҳоли ҳарбийлар «турар-жой бинолари ёнидаги далага» жойлашганини ёзган. Шунингдек, Россия ҳарбийларини Воронеж вилояти Острогожск шаҳри (Украина билан чегарадан тахминан 150 километр узоқликда) жойлаштирилганлиги тўғрисида далиллар мавжуд.

CIT таъкидлашича, қўшинларнинг бундай жойлашишини ўзини ўзи эълон қилган ДХР ва ЛПРда башорат қилинган украиналик ҳужумга тайёргарлик билан изоҳлаш мумкин эмас — ҳарбий лагерь Украина назорати остидаги минтақалар чегаралари яқинида жойлашган.

«Украина қўшинлари Россия чегараси бўйлаб ҳужум бошлашини тасаввур қилишнинг иложи йўқ ва сепаратистлик тузилмаларни қўллаб-қувватлаш учун Донбассга ўз қўшинларини юбориш уларни Ростов вилоятига жойлаштириш мантиқан тўғри бўлади. Шу сабабли, ҳеч бўлмаганда Воронеж вилоятидаги рус кучларининг жойлашуви мудофаага қараганда кўпроқ тажовузкор эканлиги аниқ”, — дея хулоса қилади терговчилар.

Аввалроқ CIT Россия қўшинларининг 2015 йилдан бери Украина билан чегара яқинидаги энг юқори концентрацияси ҳақида хабар берган эди. Ушбу баҳорги ҳарбий фаолиятни ҳақиқатан ҳам мисли кўрилмаган деб аташ мумкин ва яқин келажакда Россия Украина чегаралари яқинида кенг кўламли ҳужум операциясини бошлаш учун етарли кучларни тўплаши мумкин бўлади, деди CIT раҳбари Руслан Левиев.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон душанба куни Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Россия ҳарбий кучларининг Украина чегараси яқинидаги «беқарорлаштирувчи» фаолияти ҳақида гапирди.

5 апрель куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Хосеп Боррелл Украина ҳудуди яқинидаги «Россия ҳарбий фаолияти» тўғрисидаги маълумотлардан хавотирда эканлигини ёзди. 2 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден ривожланаётган шароитда Зеленскийни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Владимир Зеленский, ўз навбатида, 6 апрель куни НАТОни ўз мамлакатининг Иттифоққа қўшилиши режасини тезлаштиришга чақирди, унга Кремль Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши «вазиятни янада ёмонлаштиради» деб айтди.

XS
SM
MD
LG