Ссылки доступа

Путин: Мигрантлар болаларининг мактабларда кўпайиши-катта муаммо! (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Бишкекда никоҳ қуриш учун ўғирланган қиз ўлик ҳолда топилди. Бишкек кўчаларидан бирида ўғирланган 27 ёшли Айзада Канатбекованинг жасади 7 апрель куни топилган. Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳабарига кўра, уни ўғирлашда гумонланган 31 ёшли шахс қизни бўғиб ўлдирган, кейин ўзини пичоқ билан ўлдирган. (видео)

- Путин: Мигрантлар болаларининг мактабларда кўпайиши-катта муаммо! Владимир Путин Россия мактабларидаги мигрантлар фарзандлари сонини чеклашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, айрим таълим муассасаларидаги хорижлик болакайларнинг кўпчилиги россиялик болаларнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. (видео)

- Қўйлар намойиши: Қўй-қўзиларнинг маъраши расмийларга одамлар овозидан тезроқ етиб борди. 6 апрель куни яйлови олиб қўйилганидан норози нурободлик чўпонлар маҳаллий ҳокимлик биноси олдида ўзига хос норозилик акциясини ўтказди. Бу акцияда одамларнинг ҳайқириғини эмас, қўйларнинг маъраганини эшитиш мумкин эди. (видео)

- Аҳоли ўзи барпо этган қайрағочзор ва арчазорни кесиб ташламоқчи бўлган тадбиркорга қарши чиқмоқда. Шаҳристон метросидан чиқаверишда жойлашган 9 қаватли уй эгалари арчазор барпо этишган. Аммо ерни аукционда сотиб олганини айтаëтган тадбиркор арчазорни йўқ қилиб ўрнига бино қурмоқчи. Фуқаролар қўлида қурилиш вазирлигидан ва иссиқлик энергияси идорасидан қурилишни тақиқловчи хатлар мавжуд. (видео)

- "Сув йўқ, йўл йўқ, электр ва газ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади". Озодликка мурожаат қилган Деҳқонобод тумани Дуоб қишлоғи аҳолиси уларни анчадан бери қийнаб келаётган муаммолар ҳақида гапиришди. Дуобликларни қийнаётган муаммолар рўйхати узун... (видео)

- “Биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев қамоқда калтаклаб ўлдирилдими? 2 апрель куни жума номозидан кейин Бухоро шаҳар марказидаги дафн қилиш учун ëпиқ "Ҳазрати Имом" қабристонига жиноят дунёсида “палач” лақаби билан танилган 61 яшар Нозим Жумаев кўмилди. (видео)

- Бишкек: Қирғиз-ўзбек чегарасида муаммо қолмади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 26 мартда Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида баҳсли ҳудуд қолмагани, бу масалани томонлар 100% ҳал қилгани тўғрисида баёнот берган эди. Ўзбекистон томони бу масалада шу кунгача расмий баёнот эълон қилгани йўқ. (видео)

- Ортиқхўжаев қўлсиз-оёқсиз қолган "афғончи"ларни уйсиз қолдирди. Тошкент шаҳрининг ўзида 400дан ортиқ афғон уруши қатнашчилари 2012 йилдан бери уй учун навбатда турибди. Улар Ветеран жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмасига аъзо. Бирлашма 2018 йилда уй учун навбатда турган уруш ногиронлари учун 7 қаватли турар жой қуришни режалаштирган. (видео)

- 99 ёшли уруш фахрийси қирувчи самолётда парвоз қилмоқда. Воронеж яшовчиси 99 ёшли Мария Колтаковани "темир буви" деб аташмоқда. (видео Директ)

- Ўзбек муҳожири: Хорижда Аллақулов партиясига овоз берганлар сони 25-30 мингга етди. Ўзбекистонда янги тузилган “Ҳақиқат ва Тараққиёт” Социал демократик партияси турли босимлар ва таҳдидлар остида қолган бир пайтда мамлакатдан ташқарида унинг тарафдорлари сони кўпайиб бормоқда. (видео)

- ЯНГИ ҚОНУН: Мирзиёев интернетдаги "танқид" ва "ҳақорат"лардан ҳимоя топди. Ўзбекистон президентини Интернетда ҳақорат қилган ёки унга туҳмат қилганлар эндиликда 5 йилгача қамалиши мумкин. Айрим кузатувчилар Ўзбекистонда “ҳақорат” остида кўпинча “танқид” тушунилиши, ноҳақ судлов ва айбловларни келтириб чиқаришидан хавотир билдирди. (видео)

- Жаҳонгир Отажонов ўзининг дастури ва Мирзиёев оиласининг дастурхони ҳақида. 42 яшар Жаҳонгир Отажонов ўтган 4 ойда машҳур қўшиқчидан сиёсатчига айланди. Охирги 4 йилда у амалдаги президент Мирзиёев тарафдоридан унинг мухолифига ҳам айланиб улгурган. Бунинг сабаблари ҳақида собиқ хонанда Озодлик билан эксклюзив суҳбатда сўзлаб берди. (видео)

- Аллақулов уйи йўлагида босқинга учради - ундан партия ижарага олган идорани бўшатиб қўйиш сўралди. Ўзбекистонда‌ ‌янги‌ ‌таъсис‌ ‌этилган‌ ‌“Ҳақиқат‌ ‌ва‌ ‌Тараққиёт”‌ ‌партияси‌ ‌етакчиси, профессор‌ ‌Хидирназар‌ ‌Аллақулов‌ уйига бир гуруҳ шахслар босқин уюштирди. Аллақуловга кўра, номаълум шахслар сиёсий фаолиятини тўхтатиш, партия учун ижарага олинган идорани бўшатиб қўйишни талаб қилган. (видео)

- Муҳожир аёл: Ўзбек аёлларни иш билан таъминласангиз уйга қайтамиз! Олий Мажлис сенати раиси Танзила Норбоева хориждаги мигрант аёлларни оиласига қайтариш ҳамда иш билан таъминлаш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади. Унинг таклифи асосида Ўзбекистон маҳаллаларида хатлов ўтказилади ва олиб келиниши аниқ бўлган аёллар сони аниқланади. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG