Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Линде хоним президент томонидан қабул қилиниши режалаштирилган.
«Мамлакатимиз давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кўзланган янгиланишларни фаол илгари суришда ушбу муҳим минтақавий ташкилот [ЕХҲТ — таҳр.] билан ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилади», — деди президент матбуот котиби.