Ссылки доступа

Фарида Қобилбек Хитой консуллигида пикет қилиб, эрининг Қозоғистонга қайтишига эришди


Шинжонлик этник қозоқ аёл Фарида Қобилбек, қарийб икки ой давомида Олмаотадаги Хитой консуллигида пикет ўтказиб, эри Рахизхон Зейнолланинг қайтишига эришди.

Олмаотада яшовчи Фарида Қобилбек Олмаотадаги Хитой консуллиги олдида кўп маротаба ва Нур-Султонда битта пикет уюштирган. Ва бугун, 2021 йил 9 апрелда у ва унинг қуролдошлари Олмаота аэропортида эрини кутиб олишди. Самолёт Хитойнинг Ченгду шаҳридан етиб келган.

Фарида Қобилбекни қўллаб-қувватлаш учун 30 га яқин одам келди.

- Ватанимга қайтиб келганимдан бахтиёрман. Яшасин икки мамлакат ўртасидаги дўстлик. Сизнинг қариндошларингиз ҳам яқинда озо бўлишади. Уларни вирус йўлини тўсмоқда, — деди Рахизхон тарафдошларини қучоқлаб.

Рахизхон Хитойда унга нима бўлганлиги ҳақидаги саволларга жавоб беришни истамаслигини кўрсатди. «Уйга жўнатишдан олдин сизга бирон бир таклиф берилдими?» деган саволга у «йўқ» деб жавоб берди.

Рахизхон Зейнолла 2004 йилда Хитойга кетган ва шу вақтдан бери у Қозоғистондаги оиласи олдига қайтиб кела олмаган.

- Эрим 2003 йилда Қозоғистон фуқароси бўлди, аммо ҳужжатларни қўлга олмади. У Шинжонга Хитой ҳужжатлари билан борган ва у ерда ҳибсга олинган. 2005 йилда Хитой ҳукумати уни жосусликда айблаб, сиёсий жиноятчи сифатида 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. Унинг айби шундаки, у Қозоғистонда таълим олишни истаган йигирмага яқин ёшга ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берган. У жазосини Урумчидаги қамоқхонада ўтаган ва 2018 йилда озод қилинган. Кейинчалик, у бир йил давомида сиёсий қайта тарбиялаш лагерига жойлаштирилди. Энди у уй қамоғида, — деган эди Фарида шу йил февраль ойидаги суҳбатда.

- У асоссиз ҳибсга олинган, «жосус» сифатида 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган, қамоқхонада қамалган. Бу етмагандек, улар мени бир ярим йилга «сиёсий лагерга» жўнатишди. Бу қандай даҳшат! Нега уни қўйиб юбормайдилар? Хитой уни Қозоғистонга қайтариб берсин! — деб бақирди Фарида Қобилбек 8 февраль куни Олмаотадаги Хитой консуллиги биносида плакат билан туриб.

Рахизхон Зейнолла ҳозир 58 ёшда. У майда савдо билан шуғулланган ва қариндошларининг ҳикояларига кўра, ҳеч қачон давлат идораларида ишламаган. Оиланинг икки фарзанди бор.

XS
SM
MD
LG