Ссылки доступа

Колонияда очлик эълон қилган Навалнийга мажбуран озиқлантириш билан таҳдид қилинмоқда


Оппозиционер Алексей Навальный

Владимир вилоятининг Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида очлик эълон қилган мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийга муассаса маъмурияти мажбуран овқат бериш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда сиёсатчининг Твиттердаги саҳифасида хабар берилган.

Сиёсатчи тиббий бўлимдан яна отрядга кўчирилди. Бу қачон содир бўлгани ҳақида хабар берилмади. Навалнийнинг шериклари, унинг орқа ва оёғидаги оғриқлар шикоятига қарамай, шифокорга уни ҳеч қачон кўришга рухсат берилмаганлигини таъкидламоқда. Очлик эълон қилинганидан бери мухолифатчи 8 килограмм, март ойининг ўрталарида колонияга келганидан бери 15 килограмм вазн йўқотди. Энди Навалнийнинг вазни 77 килограммни ташкил қилмоқда, дейилади сиёсатчининг Твиттер микроблогида.

Алексей Навалний Москванинг Симоновский судининг 2 февралдаги қарори билан Ив Роше иши бўйича колонияга жўнатилди. Мухолифатчи қарийб икки ярим йилни қамоқда ўтказиши керак.

Навалний соғлиғидан шикоят қилмоқда. 31 март куни у шифокорни кўришга рухсат берилишини талаб қилиб очлик эълон қилди. Колонияда жойлашган шифокорлар унинг МРИ-сида иккита чуррани аниқладилар. Олдинроқ Навалний «ўткир нафас йўллари касалликлари аломатлари» туфайли қамоқхона тиббий бўлимига ўтказилганди. Сиёсатчи адвокатлари орқали унинг бўлинмасидаги ўн беш кишидан учтаси сил касаллиги билан касалхонага ётқизилганлигини маълум қилди. Навалнийнинг ўзида қамоқхона шифокорлари юқори иситма ва қаттиқ йўтални қайд этишди.

Унинг шахсий шифокори, Шифокорлар альянсининг раҳбари Анастасия Василева ва унинг адвокатлари сиёсатчига етарли тиббий ёрдам кўрсатилмаслигини таъкидламоқда. Федерал жазони ижро этиш хизмати сиёсатчиларга зарур ёрдам кўрсатилаётганини даъво қилмоқда.

XS
SM
MD
LG