Ссылки доступа

ЕХҲТ раисининг Нур-Султонга ташрифи куни бир гуруҳ фаоллар ташкилот биносида пикет ўтказдилар


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Нур-Султондаги ваколатхонаси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари Қозоғистон расмийларидан фуқароларни сиёсий қарашлари учун таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишди.

Пикетда ўнга яқин киши иштирок этди. Улар қўлларида «экстремистик ташкилот фаолиятига алоқадорликда» айбланаётган Айнур Мирзалиева, Алия Жакупова ва Асқар Қайирбекнинг фотосуратлари, шунингдек, «сиёсий маҳбуслар учун озодлик» сўзлари билан инглиз тилидаги плакатларни ушлаб туришган.

Намойишчилардан бири Марат Мусабаев билан суҳбатда Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линденинг Қозоғистонга ташрифи билан, шу куннинг ўзида ЕХҲТнинг раиси сифатида фаолият олиб бориши билан боғлиқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, норозилик намойишининг мақсади ушбу ташкилотга Қозоғистон Европа Парламентининг мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни танқид қилган қарорини «эътиборсиз қолдиришини» эслатишдир.

- 12 апрель куни Алия Якупованинг суд жараёни бошланди. Нур-Султонда яна бир неча ўнлаб фуқаролик фаоллари ҳибсга олинган. Биз уларни озод қилишни ва адолатли судни талаб қиламиз», — деди Мусабаев.

Фаолнинг сўзларига кўра, Сариярка вилояти ҳокимлиги ва полиция вакиллари пикетчиларга акция «ноқонуний» эканлиги тўғрисида огоҳлантириш билан мурожаат қилишган, чунки унинг иштирокчилари маҳаллий ҳокимият билан келишмаган. Улар пикетни тарқатишмади.

Расмий манбаларга кўра, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде Қозоғистонга ЕХҲТ раиси сифатида Марказий Осиёга расмий ташрифи доирасида келган.

11 февраль куни Европа Парламенти Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият тўғрисида қарор қабул қилди ва Қозоғистон ҳукуматини сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди. Ҳужжатда Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари тез-тез ва оммавий равишда бузилаётгани, ҳукуматни танқид қилган фаол фуқаролик позициясига эга бўлганлар расмийлар томонидан таъқиб қилинаётгани, айрим ҳолларда бу уларнинг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилади. Қозоғистон ҳукумати Европа парламентининг маълумотларини рад этади ва мамлакатда сиёсий маҳбуслар ва сиёсий таъқиблар йўқлигини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG