Ссылки доступа

Адвокат: Қирғизистон милицияси Айзада Канатбекова қотиллигини тергов қилмаяпти


Аввалроқ ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган 27 ёшли Айзада Канатбекованинг адвокати Нурбек Тўхтакуновнинг айтишича, ушбу ишда милиция эҳтиётсизликда давом этмоқда.

У Facebookдаги саҳифасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига мурожаат қилиб, уларни қонун асосида ишлашга чақирди.

«Гап шундаки, жасадлар топилганидан ва уларнинг шахси аниқланганидан бери беш кун ўтди ва терговчи ҳали ҳам Айзаданинг онасини ишда жабрланувчи деб тан олмади, уни ва бошқа қариндошларини сўроқ қилмади. Нима учун бу муҳим? Гумон қилинувчиларни ҳибсга олиш ишлари бошланганлиги сабабли, экспертиза тайинланмоқда ва жабрланувчилар ўз айбловларининг моҳияти тўғрисида, экспертиза тайинлаш тўғрисида билиш ҳуқуқига эга, улар илтимоснома ёзиш, айрим тергов ҳаракатларида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бизда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан шубҳа бор ва терговчининг жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини бундай менсимаслиги бу шубҳаларни бартараф этмайди», — дея тушунтирди адвокат.

«Шунингдек, у полиция (жиноят содир этилган жойда эмас, балки марҳумуманинг онаси яшайдиган жойда) жасадларни топгандан сўнг, маҳалла айланиб, жасаднинг шахсини тасдиқлашларини сўраганини қўшимча қилди. Бундан ташқари, милицияни бепарволикда айбламаслигимизми учун улар марҳуманинг қариндошларини терговга қилишган. Шу сабабли, мен қотиллик ва бепарволикларча ишни олиб борувчи терговчиларга мурожаат қиламан. Келинг, Жиноят-процессуал кодексига биноан ишлайлик, жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари ва менинг адвокат ҳуқуқларини ҳурмат қилайлик, ўзаро ҳурмат устида ишлайлик», — деб сўзини якунлади Нурбек Тўхтакунов.

Ҳуқуқшуноснинг айбловига жавобан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ўтган ҳафта Айзада Канатбекованинг ўлдирилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиб, аёлларга нисбатан зўравонликни тўхтатиш чораларини кўришни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни эрталаб Бишкекда Тинйстанов ва Медеров кўчалари кесишмасида номаълум шахслар 1994 йилда туғилган қизни олиб қочишган. Улар уни мажбуран машинага миндириб, номаълум томонга ҳайдаб кетишади. Ушбу факт Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси («Никоҳ учун одам ўғирлаш») билан Жиноятларнинг ягона реестрида рўйхатдан ўтказилди.

Ўғирланган аёлнинг жасади 7 апрель куни топилган. Автоулов ичидан қизни ўғирловчи деб тахмин қилинган Замирбек Тенизбаевнинг жасади ҳам топилган. Иш доирасида жиноятнинг шериклари деб тахмин қилинган тўрт киши ҳибсга олинган.

8 апрель куни Бишкекда Ички ишлар вазири Улан Ниёзбековнинг истеъфоси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ислоҳотларни талаб қилган «Зўравонликка қарши» митинги бўлиб ўтди. Хизмат текшируви натижасида ички ишлар органларининг ўнлаб ходимлари ишдан бўшатилгунга қадар турли хил жазоларни олишди. Айзада Канатбековани ўғирлаш ва ўлдириш бўйича полиция ходимларининг ҳаракатларини тўлиқ текшириш учун Бишкек прокуратураси «Эътиборсизлик» моддаси билан ишни рўйхатдан ўтказди.

XS
SM
MD
LG