Ссылки доступа

ЕХҲТ Раиси Нур-Султонда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди


Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) раиси Анн Линде 12 апрель куни Нур-Султонга ташрифи чоғида фуқаролик жамияти вакиллари билан инсон ҳуқуқларига оид оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва тенглик каби масалаларни муҳокама қилди.

Бу ҳақда душанба куни кечқурун Линде ўзининг Твиттер микробилигида хабар қилди.

Ҳуқуқий медиа маркази ташкилоти раҳбари Диана Окремованинг айтишича, йиғилиш ёпиқ ўтган. «У кўпроқ танишиш форматида эди. Биз кимлигимиз, нима қилишимиз ҳақида суҳбатлашдик. Яъни у фуқаролик жамияти вакиллари билан танишди. Биз ишлаётган муаммолар, бизнинг фикримизча мавжуд бўлган муаммолар ва уларни қандай ҳал қилишга уринаётганимиз ҳақида суҳбатлашдик», — деди Окремова.

Линде, шунингдек, душанба куни Твиттерда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан учрашганини ва «олиб борилаётган ислоҳотларни» қўллаб-қувватлашини айтди. Расмий матбуот хабарларига кўра, Линде Токаев билан учрашувда «Қозоғистон ЕХҲТ принциплари ва қадриятларига қатъий риоя қилгани» эълон қилинган. «Ташкилотингиз билан ҳамкорлик қилиш ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Биз сизнинг ташкилотингиз билан ҳам, аъзо давлатлар билан ҳам яқинроқ ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», деди у.

Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде, расмий хабарларга кўра, Қозоғистонга ЕХҲТ раиси сифатида Марказий Осиёга ташрифи доирасида келган.

ЕХҲТ раисининг ташрифи куни ушбу ташкилотнинг Нур-Султондаги ваколатхонаси олдида норозилик акцияси бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари Қозоғистон расмийларидан фуқароларни сиёсий қарашлари учун таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишди. Ўнга яқин одам қўлларида «экстремистик ташкилот фаолиятига алоқадорликда» айбланаётган Айнур Мирзалиева, Алия Жакупова ва Асқар Қайирбекнинг фотосуратлари, шунингдек Инглиз тилидаги «сиёсий маҳбуслар учун озодлик» ёзуви туширилган плакатларни ушлаб туришди.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, ушбу акция ЕХҲТ раисининг Қозоғистонга ташрифи билан уйғунлаштирилган ва ушбу ташкилотга Европа парламентида мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари ҳолатини танқид қилган қарорини «эътиборсиз қолдиришини» эслатиш мақсадида ўтказилган. Акция бошлангандан кўп ўтмай тўхтатилди. Акция иштирокчиси таъкидлаганидек, Сариярка вилояти ҳокимлиги ва полиция вакиллари пикетчиларга акция «ноқонуний» эканлиги тўғрисида огоҳлантириш билан мурожаат қилишди, чунки унинг иштирокчилари маҳаллий ҳокимият билан келишмаган эди.

ЙХҲТ офиси олдидаги митинг арафасида маҳаллий фаоллар ушбу ташкилот раисига Твиттерда мамлакатда фаолларни таъқиб қилинишига ва инсон ҳуқуқлари ҳолатига эътибор беришни сўраб мурожаат қилишди. Баъзилар уни Нур-Султон тергов ҳибсхонасидаги сиёсий маҳбусларни бориб кўришга ва фаолларнинг судида қатнашишга ундайдилар.

XS
SM
MD
LG