Ссылки доступа

Тожикистон давлат энергетика холдинги Рамазонда энергия чеклови юмшатилганлигини эълон қилди


«Барки Тожик» энергия холдингининг таъкидлашича, муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан қишлоқ жойларида электр энергиясини етказиб беришда чекловлар юмшатилади.

Энергетик холдинг вакили Назиржон Ёдгорининг айтишича, ифтор пайтида ва саҳарликдан олдин аҳолига электр энергияси узлуксиз етказиб берилди. Бу йил рўза тутиш жадвалига мувофиқ, Рамазон Рўзаси тахминан эрталаб соат 4 дан кечки 7 гача давом этади.

Ёдгори, шунингдек, энергетика холдинги мутахассислари мамлакатда чекловларни бутунлай бекор қилиш масаласини кўриб чиқаётганини таъкидлади. Ёдгорининг сўзларига кўра, «кунлик дренаж ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга паст». «Шунинг учун Душанбе-2 ИЭС аҳолини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини илиқ об-ҳаво шароитида давом эттиради», деб таъкидлайди Ёдгори.

Душанбедан ташқарида яшовчи мамлакат аҳолиси учун қиш ойларида электр энергиясининг етишмаслиги асосий муаммо бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG