Ссылки доступа

ХВЖ Туркманистоннинг расмий статистик маълумотларидан фойдаланишни рад этди


Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2020 йил учун «Жаҳон иқтисодий ўсишининг истиқболлари» маърузаси учун Туркманистоннинг расмий маълумотларидан фойдаланмади.

Халқаро валюта жамғармаси ўз ҳисоботида Туркманистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 0,8 фоизни ташкил этганини кўрсатган бўлса, Туркманистон ҳукумати маълумотларига кўра бу кўрсаткич 5,9 фоизни ташкил этади.

Глазго университети профессори ва Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Лука Анческининг фикрича, Туркманистон иқтисодиёти бўйича ХВФнинг ўз кўрсаткичлари бурилиш даври бўлди, чунки улар мамлакат ҳақида маълум бўлган маълумотларни тасдиқлайди.

Унга кўра, илгари Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки каби ташкилотлар ўз маърузаларида Туркманистон ҳукуматининг маълумотларига таяниб, Туркманистондаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттирмайдиган рақамларни эълон қилишган.

Бир нечта мустақил нашрлар сўнгги бир неча йил ичида Туркманистондаги озиқ-овқат инқирози, нархларнинг мунтазам кўтарилиши ва банкоматлардан нақд пул олиш билан боғлиқ қийинчиликлар билан боғлиқ иқтисодий таназзул ҳақида хабар бериб келади.

11 март куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Гурбангули Бердимуҳамедов глобал иқтисодиётдаги беқарор вазиятга қарамай, Туркманистонда макроиқтисодий кўрсаткичлар «барқарор» бўлиб қолаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG