Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради


Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг маҳаллий ОАВлари хабар берди.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти сифатида Тожикистонга тўртинчи ташрифи бўлади.

Давлат раҳбарлари ўзбек-тожик муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Ташриф якунларига кўра, икки мамлакат ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва илм-фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG