Ссылки доступа

Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун кураш: Туркия Туркманистонни яна Туркия Кенгашига таклиф қилди


VII Саммит Совета сотрудничества тюркоязычных государств. Баку, 15 октября, 2019.
VII Саммит Совета сотрудничества тюркоязычных государств. Баку, 15 октября, 2019.

Япониянинг етакчи нашрларидан бири бўлган Nikkei Asia, Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун Туркия ва Россиянинг тобора кучайиб бораётган рақобатига бағишланган мақолада катта давлатларнинг минтақа мамлакатлари билан қандай қилиб яқин алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Мақолада Туркия Кенгашининг Марказий Осиё минтақасидаги роли ва Россиянинг минтақа давлатлари билан анъанавий равишда яқин муносабатларни сақлашга уринишлари ҳақида умумий маълумот берилган.

Мақолада Россия Анқаранинг Туркий Кенгашни минтақадаги туркийзабон давлатлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш воситаси сифатида ишлатишга уринишларига қарши эканлиги қайд этилган.

31 март куни Туркия Кенгаши давлат раҳбарлари норасмий видеоконференция саммитини ўтказдилар. Кенгаш таклифига биноан саммитда Туркманистон раҳбари ҳам иштирок этди.

Расмий равишда Туркий тилли давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши деб аталадиган Туркия Кенгаши 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради. Европа мамлакатларидан Венгрия ушбу ташкилотда кузатувчи сифатида қатнашади.

Туркманистон нейтрал давлат сифатида Турк Кенгашининг аъзоси эмас, аммо Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ушбу йиғилишда сўзга чиқиб, яна бир бор Туркманистонни ушбу ташкилотга қўшилишга чақирди. Сўнгги бир неча ой ичида Эрдўған иккинчи марта шу каби баёнот билан чиқмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида Туркия президенти бетарафлик куни муносабати билан видео табрик ёзиб ва унда Туркманистонни кенгаш аъзоси бўлишга таклиф қилди.

Япония газетаси шуни таъкидлайдики, Анқара Ашхабодни Туркий Кенгашга доимий равишда таклиф қилар экан, Москва Туркманистон билан ўзаро алоқаларни кучайтирмоқда.

31 март куни Туркманистон Кенгаши саммитида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг иштироки билан бир вақтда, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва президентнинг ўғли ва бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги туркман делегацияси юқори мартабали россияликлар билан учрашди.

Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувда Мередов Россиянинг пандемия пайтида Туркманистонга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлигини билдирди. Москвага ташрифидан сўнг, дарҳол 9 апрель куни Туркманистон президенти ўғли Сердар Бердимуҳамедовни вазир Мередов ўрнига Туркманистон - Россия ва Туркманистон - Япония ҳукуматлараро тузилмалари раҳбари этиб тайинлади.

XS
SM
MD
LG