Ссылки доступа

COVID-19: Қирғизистон AstraZeneca вакцинасини сотиб олади


Қирғизистон Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиевнинг айтишича, яқин келажакда мамлакат 405 минг дозали AstraZeneca вакцинасини олади.

Унга кўра, ушбу дори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) орқали сотиб олинади. «Вакцинадан ташқари бошқа зарур нарсалар ҳам олинади: шприцлар ва бошқалар. Бизда сақлаш жойлари бор, — дея ишонтирди расмий.

Алимқодир Беишеналиев Европа мамлакатларидан АстраЗенеcа ҳақида келаётган маълумотлар хавотирга сабаб бўлишини тан олди, аммо Қирғизистонга келишидан олдин ЖССТ нима бўлаётганининг сабабларини билиб олади деган умидда.

Март ойида Қирғизистон халқаро COVAX дастури асосида 2,6 миллион дозали AstraZeneca вакцинасини сотиб олиш жараёнини тўхтатди. Кейин Алимоқдир Беишеналиев буни баъзи бир давлатларнинг ушбу препаратни қўллашдан кейинги асоратлар ҳақидаги хабарлари билан шуғулланиш кераклиги билан изоҳлади.

Аввалроқ Дания, Венгрия ва бошқа Европа мамлакатларида AstraZeneca билан эмланганларнинг аҳволи ёмонлашиши, ҳатто ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистон ҳам яқин кунларда Россиянинг Спутник V вакцинасининг дастлабки 30 000 дозасини олишни кутмоқда. Ҳаммаси бўлиб расмий Бишкек ушбу препаратнинг 1 миллион дозасини Россия Федерациясидан сўраган.

Қирғизистонда эмлаш 2021 йил 29 мартда Хитойнинг SinoPharm вакцинаси билан бошланди. Эмлаш ихтиёрий равишда махсус жиҳозланган пунктларда амалга оширилади. Хитой Қирғизистонга 75 минг кишига 150 минг дозали вакцинани бепул тақдим этди.

Эпидемия бошланганидан бери Қирғизистонда юқтирганларнинг умумий сони 90 599 кишига етди, 86 152 киши даволанди. 2020 йил мартидан коронавирус туфайли 1 532 киши вафот этди.

XS
SM
MD
LG