Ссылки доступа

Қирғизистондаги ўнлаб ўзбек аёллари депутатликка ўз номзодларини қўйди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Қирғизистондаги ўнлаб ўзбек аёллари депутатликка ўз номзодларини қўйди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ қишлоғида яшайдиган 47 мингга яқин аҳолининг 81 фоизини ўзбеклар ташкил қилади. 11 апрелда ўтган қишлоқ кенгашига сайловда 31 депутатлик ўрнидан 12таси квота сифатида аёлларга берилган. Мазкур 12 ўрин учун 30 нафар аёл кураш олиб борди. (видео)

- Миналар урушининг оқибатлари: Тожикистонда ногиронлар давлатдан ёрдамни ололмай сарсон юрибди. (видео Директ)

- Унутилган оила ҳикояси: Давлатдан ёрдам ололмаган ёлғиз она ўта қашшоқ шароитда яшамоқда. Чироқчи туманининг Равот қишлоғида яшовчи Каримова Майрам 7 кишилик оиланинг ёлғиз боқувчиси. Майрам опанинг айтишича, у ўта қашшоқ аҳволга тушиб қолгани сабаб маҳаллага бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо маҳалла унга ёрдам қўлини чўзмаган. (видео)

- Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга қўшин тўплай бошлади. Донбасс ҳудудида бошланиб кетган янги тўқнашувлар ортидан рус ҳарбийлари фаоллиги Ростов, Брянск ва Воронеж вилоятлари ҳамда Қримда кузатилмоқда. Пентагон Украина чегарасида камида 4 мингга яқин ҳарбий йиғилганини гапирди. (видео)

- Шовотлик иккиқат келин калтаклангани ортидан молхонада осилган ҳолда топилди. Хоразм вилояти Шовот туман Катқалъа қишлоғида бундан 6 ой олдин турмушга узатилган 19 яшар Қадамбоева Мухлиса 1 апрель куни эрининг уйидаги молхонада осилган ҳолда топилди. Озодлик мухбири билан гаплашган маҳалла турғунлари ва Мухлисанинг яқинлари унинг ўлимидан олдин калтакланганини айтишмоқда. (видео)

- “Буйруқ энг тепадан келган”. Тошкентда юзлаб реклама баннери бир кечада олиб ташланди. Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси вакилининг Озодликка айтишича, ўзларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчилари, деб таништирган ходимлар баннерларни суд қарорисиз, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда бузиб ташлаган. (видео)

- Бишкекда никоҳ қуриш учун ўғирланган қиз ўлик ҳолда топилди. Бишкек кўчаларидан бирида ўғирланган 27 ёшли Айзада Канатбекованинг жасади 7 апрель куни топилган. Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳабарига кўра, уни ўғирлашда гумонланган 31 ёшли шахс қизни бўғиб ўлдирган, кейин ўзини пичоқ билан ўлдирган. (видео)

- Путин: Мигрантлар болаларининг мактабларда кўпайиши-катта муаммо! Владимир Путин Россия мактабларидаги мигрантлар фарзандлари сонини чеклашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, айрим таълим муассасаларидаги хорижлик болакайларнинг кўпчилиги россиялик болаларнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. (видео)

- Қўйлар намойиши: Қўй-қўзиларнинг маъраши расмийларга одамлар овозидан тезроқ етиб борди. 6 апрель куни яйлови олиб қўйилганидан норози нурободлик чўпонлар маҳаллий ҳокимлик биноси олдида ўзига хос норозилик акциясини ўтказди. Бу акцияда одамларнинг ҳайқириғини эмас, қўйларнинг маъраганини эшитиш мумкин эди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG