Унга кўра, агар коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашса ва COVID-19 билан касалланганлар сонининг кўпайиши давом этса ва Олимпия ўйинларини ўтказиш жуда қийин бўлса, мусобақани бекор қилиш варианти мумкин бўлади.
Эмлаш учун масъул вазир Таро Кононинг Асаҳи телеканалига айтишича, Токио Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари томошабинларсиз тўлиқ ўтказилиши мумкин. Аввалроқ ташкилотчилар мусобақани чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишган.
Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари ўтган йили ўтказилиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли ўйинлар 2021 йил июлга қолдирилди.
Январь ойида The Times Япония ҳукуматидаги манбасига асосланиб, Япония расмийлари пандемия сабабли 2021 йилда Токио Олимпиадасини бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатди.
Бироқ, Япония ҳукумати The Times газетаси ушбу маълумотни қатъиян рад этиб, унинг тўғри эмаслигини таъкидлади. Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг таъкидлашича, ташкилот Токиодаги Олимпия ўйинларини бекор қилиш ниятида эмас.
Кёдо агентлиги томонидан апрель ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, сўровда қатнашган японларнинг 72 фоизи пандемия сабабли Токио Олимпиадаси бекор қилиниши ёки қолдирилишини исташмоқда.