Ссылки доступа

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистон расмийларини 11 апрелда журналистларга қилинган ҳужумларни текширишга чақиради


Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (SPJ) халқаро ноҳукумат ташкилоти 14 апрель куни Қирғизистон расмийларини маҳаллий кенгашларга сайловлар ва 11 апрель референдумини ёритувчи журналистларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини текширишни талаб қилган баёнот билан чиқди.

Хабарларга кўра, милиция сайлов куни камида тўрт журналистни ҳибсга олган ва битта мухбирга ҳужум қилган.

«Қирғизистондаги сайловлар эркин, адолатли ва қонуний деб ҳисобланиши учун журналистлар қамоқ ва таъқиблардан қўрқмасдан, уларни эркин ёритиши керак. Қирғизистон расмийлари милициядаги журналистларнинг ҳибсга олинишини текшириши ва барча матбуот аъзолари давлат аҳамиятига эга воқеалар тўғрисида эркин ва хавфсиз тарзда хабар беришларини таъминлаши керак», — деди Нью-Йоркдаги ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича дастур координатори Гулноза Саид.

11 апрелда Қирғизистонда 448 та кенгаш сайланди, улардан 420 таси қишлоқ ва 28 таси шаҳар ва шу жумладан Бишкек ва Ўш шаҳар кенгашлари.

Мустақил кузатувчилар ва журналистлар овоз бериш пайтида бир қатор қонунбузарликлар ҳақида хабар беришди. Шунингдек, “Клооп” сайти вакиллари Ўшдаги сайлов участкаларининг бирида уч киши журналистларга ҳужум қилгани, иккала томон ҳам милицияга ариза ёзгани ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG