Ссылки доступа

Россия Ички ишлар вазирлиги МДҲлик миллиондан ортиқ муҳожирларни мамлакатни тарк этишини талаб қилди


Россия Ички ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатларидан мамлакатда бўлганлиги ноқонуний деб ҳисобланган миллиондан ортиқ муҳожирлардан Россия ҳудудидан 15 июнга қадар чиқиб кетишни талаб қилди, деди вазир ўринбосари Александр Горовой Парламентлараро ассамблеянинг йиғилишида.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра Россияда Ўзбекистондан 332 мингдан зиёд, Тожикистондан 247 минг, Украинадан 152 минг, Озарбайжондан 120 минг, Қирғизистондан 115 минг, Арманистондан 61 минг, Молдовадан 56 минг, Қозоғистондан 49 минг ноқонуний муҳожир бор.

«Агар биз бу рақамни 15 июнга қадар олиб ташламасак, — деди Горовой, — бу одамлар четлатилган ва чегаралари ёпилгангача жазоланади. Мен сизнинг мамлакатингизда оммавий ахборот воситалари, блогерлар билан ишлаш орқали ташвиқот ишларини олиб боришингизни истардим.»

Ўтган ҳафта Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда коронавирус пандемияси туфайли меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди, бу катта лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли эмаслигини айтди.

«Мен шуни айтишим мумкинки, ўтган йили биздамигрантлар жуда кам бўлди. Ва биз ўз режаларимизни амалга ошириш учун ҳақиқатан ҳам бу мигрантларга муҳтожмиз», деди у.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Россияда 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли муҳожирлар сони деярли икки баравар камайди. Ҳозир мамлакатда 6,3 миллион муҳожир қолган, улар одатда 9 дан 11 миллионгача бўлган. 1 ноябрь ҳолатига кўра, 1,3 миллион чет эллик меҳнат патентига эга бўлган. Ушбу кўрсаткич бир йил олдин 1,7 миллионни ташкил қилган эди. Шу билан бирга, миллион муҳожир вақтинчалик яшаш ҳуқуқига ёки яшаш учун рухсатномага эга, 85 минг киши ишлаш учун рухсатномага эга.

Ўтган йилнинг июнь ойида Россиянинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2021 йилда Россияда меҳнат визаси билан ишлайдиган чет элликлар учун квотани 104 993 кишига камайтиришни таклиф қилди. Хусусан, муҳожирларга бозорлар ва дўконлар ташқарисида савдо қилишни тақиқлаш таклиф қилинди. Бироқ, декабрь ойида Қурилиш вазирлиги, қурилиш соҳасида ишчилар етишмаслиги сабабли, аксинча, мигрантларнинг киришини соддалаштирмоқчи эди. Бўлим иш берувчига келадиган ишчилар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишни таклиф қилди.

XS
SM
MD
LG