Ссылки доступа

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Кампиробод сув омборидаги намойишчиларга ЎзРга 50 эмас, 20 гектар ер ажратишга келишиб олишга ваъда берди


19 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Кампиробод сув омбори яқинида намойишчилар билан учрашди.

Учрашув Ўш вилояти Қора-Сув туманидаги Савай қишлоқ ҳокимиятининг Йнтимак қишлоғида бўлиб ўтди.

Ташиев Кампиробод сув омбори яқинидаги 50 гектар ерни Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қароридан норозилигини билдирган маҳаллий аҳолининг далилларини тинглади. У яна музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга боришга ваъда берди.

«Ҳозир 20 гектар майдон аллақачон ўралган, аммо бу бизнинг еримиз, Ўзбекистонники эмас. Ўйлайманки, биз 50 гектар ўрнига 20 гектарни алмаштиришни таклиф қилишимиз мумкин. Қўрилган 20 гектар улар учун қолсин, улар тўғонда хавфсизликни таъминлаш учун керак. Аммо бу музокараларни талаб қилади. Ушбу 20 гектар ўрнига биз бошқа ҳудуддан шунча ерни сўрашимиз мумкин», — деди Ташиев.

Маҳаллий аҳоли ушбу таклифга рози бўлди.

Кейинчалик, журналистларнинг саволларига жавобан Ташиев, Ўзбекистон билан тузилган протоколда 50 гектар кўрсатилганлиги, аммо у яна битта музокара ўтказишга ва ўзбек томони билан умумий фикрга келишга ҳаракат қилишини айтди.

Аввалроқ, маҳаллий аҳоли Кампиробод сув омбори яқинидаги 50 гектар ерни Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарорига рози эмаслигини билдирган ва 17 апрель куни муддатсиз норозилик намойишини бошлаган эди.

Бу арафада Москвадаги қирғизистонликлар расмийларнинг қарорлари билан ўзларининг келишмовчиликларини билдирдилар. Муҳожирлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбариятининг истеъфосини талаб қилишди.

Март ойи охирида Қирғизистон Ўзбекистон билан чегара масалаларини «юз фоиз» ҳал қилишини эълон қилди. Қирғизистон — Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Камчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатлар ўртасида баҳсли ҳудудлар мавжуд эмас.

XS
SM
MD
LG