Ссылки доступа

Муҳожир аёл: Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбекистонда Қурилиш вазирининг оиласи қарийб ярим триллион сўмлик давлат лойиҳасини қўлга киритди. “Трест-12” ширкати Тошкентдаги маъмурий объектни таъмирлаш ва автотураргоҳ қурилиши бош пудратчиси этиб танланди. Бунинг учун давлат бюджетидан 431,5 миллиард сўм ажратилган. “Трест-12”нинг акцияларига Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг рафиқаси ва ўғли эгалик қилади. (видео)

- Муҳожир аёл: Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди. Нигора - ёлғиз аёл, у икки фарзанднинг онаси. 2019 йилнинг май ойида қўшни хонада яшовчи икки муҳожир 12 ёшли кизи ва Нигоранинг номусига теккан. Бироз вақт ўтиб тергов номаълум сабабларга кўра тўхтатилди, жиноятда айбланаётган шахс эса озодликка чиқарилди. (видео)

- Юсуф Розиқов: Ёшларни тарбиялаш - кинонинг вазифаси эмас! Озодлик 1990-2004 йиллар мобайнида Ўзбекфильм киностудиясини бошқариб келган, ҳозирда Россияда ижод қилаётган таникли кинорежиссёр Юсуф Розиқовдан президентнинг миллий кино санъати ва саноатини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги фармонига изоҳ беришни сўради.

- Ўзбекистондаги оилавий зўравонлик ва гендер тенглиги муаммоси яна кун тартибида. Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг 60% фоизи яқин қариндошлар томонидан амалга оширилади. 7600дан ортиқ холатларда аёллар ва қизлар ўз оилаларида зўравонликка учраганлар. Ҳамда салкам 5920 нафар холатда, зўрлик ишлатувчи шахслар ўз эрлари бўлиб чиққан. (видео)

- Солиқчилар сотувчи аёлни боласи кўз ўнгида ерда судраб, буюмларини тортиб олди. Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода солиқчиларнинг кўчада сотувчилик қилган аёллардан зўравонлик билан буюмларини тортиб олгани акс этган. Солиқчилардан бири болаларининг кўз ўнгида аёлни судрайди ва машинага тиқмоқчи бўлади Бу видео тармоқда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. (видео)

- Маҳаллий аҳоли болалар майдончаси ўрнида меҳмонхона қурилаëтганидан норози. Тошкент шаҳри Кичик халқа йўлида жойлашган 9 уй олди ва орқасида меҳмонхона қурилмоқда. Меҳмонхона қурилаëтган ҳудудда яшайдиган аҳоли вакилларининг айтишича¸ қурилиш ташкилоти болалар майдончаси тагидан кучли босимдаги газ трубаси ва катта вольтли электр кабелини ўтказган. (видео)

- Осиё: Қирғизистонда янги паспортлар учун бланклар тугади. Иззат Омонни фирибгарликда айблашмоқда. (видео)

- Қирғизистондаги ўнлаб ўзбек аёллари депутатликка ўз номзодларини қўйди. Жалолобод вилоятининг Сузоқ қишлоғида яшайдиган 47 мингга яқин аҳолининг 81 фоизини ўзбеклар ташкил қилади. 11 апрелда ўтган қишлоқ кенгашига сайловда 31 депутатлик ўрнидан 12таси квота сифатида аёлларга берилган. Мазкур 12 ўрин учун 30 нафар аёл кураш олиб борди. (видео)

- Миналар урушининг оқибатлари: Тожикистонда ногиронлар давлатдан ёрдамни ололмай сарсон юрибди. (видео Директ)

- Унутилган оила ҳикояси: Давлатдан ёрдам ололмаган ёлғиз она ўта қашшоқ шароитда яшамоқда. Чироқчи туманининг Равот қишлоғида яшовчи Каримова Майрам 7 кишилик оиланинг ёлғиз боқувчиси. Майрам опанинг айтишича, у ўта қашшоқ аҳволга тушиб қолгани сабаб маҳаллага бир неча бор ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо маҳалла унга ёрдам қўлини чўзмаган. (видео)

- Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга қўшин тўплай бошлади. Донбасс ҳудудида бошланиб кетган янги тўқнашувлар ортидан рус ҳарбийлари фаоллиги Ростов, Брянск ва Воронеж вилоятлари ҳамда Қримда кузатилмоқда. Пентагон Украина чегарасида камида 4 мингга яқин ҳарбий йиғилганини гапирди. (видео)

- Шовотлик иккиқат келин калтаклангани ортидан молхонада осилган ҳолда топилди. Хоразм вилояти Шовот туман Катқалъа қишлоғида бундан 6 ой олдин турмушга узатилган 19 яшар Қадамбоева Мухлиса 1 апрель куни эрининг уйидаги молхонада осилган ҳолда топилди. Озодлик мухбири билан гаплашган маҳалла турғунлари ва Мухлисанинг яқинлари унинг ўлимидан олдин калтакланганини айтишмоқда. (видео)

- “Буйруқ энг тепадан келган”. Тошкентда юзлаб реклама баннери бир кечада олиб ташланди. Ўзбекистон Реклама агентликлари уюшмаси вакилининг Озодликка айтишича, ўзларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчилари, деб таништирган ходимлар баннерларни суд қарорисиз, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаган ҳолда бузиб ташлаган. (видео)

- Бишкекда никоҳ қуриш учун ўғирланган қиз ўлик ҳолда топилди. Бишкек кўчаларидан бирида ўғирланган 27 ёшли Айзада Канатбекованинг жасади 7 апрель куни топилган. Бишкек шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳабарига кўра, уни ўғирлашда гумонланган 31 ёшли шахс қизни бўғиб ўлдирган, кейин ўзини пичоқ билан ўлдирган. (видео)

- Путин: Мигрантлар болаларининг мактабларда кўпайиши-катта муаммо! Владимир Путин Россия мактабларидаги мигрантлар фарзандлари сонини чеклашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, айрим таълим муассасаларидаги хорижлик болакайларнинг кўпчилиги россиялик болаларнинг билим даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. (видео)

- Қўйлар намойиши: Қўй-қўзиларнинг маъраши расмийларга одамлар овозидан тезроқ етиб борди. 6 апрель куни яйлови олиб қўйилганидан норози нурободлик чўпонлар маҳаллий ҳокимлик биноси олдида ўзига хос норозилик акциясини ўтказди. Бу акцияда одамларнинг ҳайқириғини эмас, қўйларнинг маъраганини эшитиш мумкин эди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG