Ссылки доступа

Прага Россия элчихонаси ва консулликларининг 62 ходимини ўз мамлакатга қайтаради


Российский посол в Чехии Александр Змеевский на выходе из здания МИД страны

Май ойининг охирига қадар Россия Чехиядаги дипломатлари штатини Москвадаги Чехия дипломатик ваколатхонаси ходимларининг тенг сонига қисқартириши керак. Бу ҳақда Чехия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Якуб Кулганек айтиб ўтди. Бу 62 кишининг ишини тугатишни англатади.

Чоршанба куни Прага Москвадан 22 апрель куни тушгача Чехия элчихонасининг 20 ходимини Россиядан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, Москва талабга жавоб бермади.

Кулганек таъкидлашича, Чехия Россия билан муносабатларни ёмонлаштирмоқчи эмас, аммо Чехия расмийларига кўра бошқа илож йўқ. «Биз қароримиз бутун Россияга, барча русларга ва алоҳида Чехияда яшайдиган, ишлайдиган ва ўқийдиган Россия фуқароларига таҳдид сифатида қабул қилинишини истамаймиз», деди Кулганек.

Чехия Бош вазири Андрей Бабис Президент Милош Земан ҳукумат ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганини айтди. Земан Чехияда россияпараст сиёсатчи ҳисобланади.

Аввалроқ Чехия Сенати Чехия ҳукуматини Россия билан дўстона муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани бекор қилишга, шунингдек, Россиянинг Прагадаги элчихонаси ходимларининг сонини бир кишига қисқартиришга чақирган эди.

Россиянинг Марказий Европа мамлакатларидаги элчихоналари бошқа давлатларнинг ваколатхоналари билан таққослаганда энг йирик ваколатхоналардан биридир. Россиялик дипломатлар штатини қисқартириш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан қўллаб-қувватланди. Словакия чоршанба куни уч россиялик дипломатни чиқариб юборишини эълон қилди.

Чехия элчихонасининг 20 нафар ходимининг Россиядан чиқариб юборилиши, Чехия ҳукуматининг сўзларига кўра, 2014 йилда Врбетитсадаги ўқ-дорилар омборида портлашга алоқадорликда айбланаётган Россия махсус хизматлари билан боғлиқ бўлган 18 нафар россиялик дипломатларнинг Чехиядан чиқариб юборилишига жавобан содир бўлди.

Кремль вакили Дмитрий Песков Праганинг айбловларини рад этди. У Чехия томонидан кўрилаётган чораларни «икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга асоссиз ва зарар етказувчи» деб атади.

Чехиянинг Москвадаги элчиси 22 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Икки мамлакатда жойлашган дипломатик ваколатхоналар ўртасида қатъий тенглик бўлади деган келишувга эришилди. Уларда 7 дипломат ва 25 техник ходим ишлайди.

XS
SM
MD
LG