Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига таяниб «Qalampir.uz» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ушбу жиноят тури билан Жиноят кодексининг 120-моддасига кўра жавобгарликка тортилган шахслар 2016—2020 йиллар кесимида қуйидагича келтирилган:
2016 йилда — 6 нафар;
2017 йилда — 15 нафар;
2018 йилда — 7 нафар;
2019 йилда — 7 нафар;
2020 йилда — 9 нафар.
«Ҳозирги кунда ЖИЭББ тизимидаги жазони ижро этиш колонияларида Жиноят кодексининг 120-моддасида назарда тутилган ушбу жиноятни содир этганликда айбланиб, судланган шахслар сони 49 тани ташкил этади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича,жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар томонидан ҳуқуқбузарликлар такрорий содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларнинг хулқ-атворларини психологик жиҳатдан ўрганиш, кўникиш даврида мослашишга руҳий жиҳатдан ёрдамлашиш мақсадида уларга психолог хизмати кўрсатилади.
Ушбу хизматлар бу тоифадаги маҳкумлар билан доимий ва индивидуал тарзда олиб борилади.