Ссылки доступа

Июнь ойида Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюриши кутилмоқда


Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 апрель куни Хўжандда Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашади. Бу ҳақда қўшни давлат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг июннинг биринчи ярмида Тожикистонга амалга оширилиши кутилаётган расмий ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишади. Олий даражадаги тадбирлар дастурлари мазмуни, жумладан, ташриф чоғида имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳалари масалалари кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, учрашувга тайёргарлик кўриш учун 21 апрель куни Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат экспертлар делегацияси Душанбега етиб борди. Улар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва сув-энергетика бўйича алоқалар, шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқадилар.

XS
SM
MD
LG