Ссылки доступа

Чегараларнинг ёпилиши сабабли тожикистонлик оила Абхазия ҳудудини тарк эта олмаяпти


Пандемияда чегараларнинг ёпилиши сабабли Тожикистондан келган оила Абхазия ҳудудини тарк эта олмаяпти. 39 ёшли Хуршид Мусоевнинг айтишича, у, унинг рафиқаси ва икки кичкина боласи Абхазияда қолиб кетган ва бир йилдан бери уйига қайтишга беҳуда ҳаракат қилмоқда.

СССР қулаганидан кейин Абхазия ва Жанубий Осетия Грузиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилишди, аммо Грузия ва Россия ўртасидаги 2008 йилги беш кунлик уруш Москванинг Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиш жараёнини тезлаштирди. Дунёдаги оз сонли давлатларгина Москвадан ўрнак олди, аммо на Грузия, на жаҳон ҳамжамияти ва БМТ ушбу ҳудудларни мустақил давлат сифатида тан олишди. Тожикистон ҳам Абхазия мустақиллигини тан олмади ва шу сабабли тожикистонлик фуқаролар ўзини ўзи эълон қилган республикадан Россияга қайтишда қийналмоқда.

Хуршид Мусоев пандемия туфайли у ишсиз қолганини ва бир йил давомида оила чидаб бўлмас шароитда яшашга мажбур бўлганини айтди.

«Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен Абхазияга ишлаш учун келгандим. Аммо коронавирус туфайли вақтинча ишсиз қолдим. Меҳрибон инсонлар туфайли бошпана топдим. Муддати уч йил бўлган Тожикистон паспортларининг муддати ўтган. Энди биз қийин аҳволда турибмиз, жуда оғир шароитларда яшашимиз керак», — дейди Хуршид Мусоев.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу оиланинг ўз ватанига қайтишига ёрдам беришга ваъда берди. «Биз, қоида тариқасида, ушбу масалани Россия ҳукумати билан мувофиқлаштирамиз ва улар ватандошимиз Россия Федерацияси ҳудудига кўчиб ўтишлари учун чегарани қисқа вақт ичида очадилар. Аммо, Абхазияни тарк этган фуқаролар Россияда туролмайдилар ва зудлик билан Тожикистонга қайтишлари керак», — дея тушунтирди дипломатик ваколатхона.

4 апрель куни Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси дипломатлар Абхазияда қолиб кетган 17 тожик муҳожирининг ўз ватанига қайтишига ёрдам бергани ҳақида хабар беришди.

XS
SM
MD
LG