Ссылки доступа

Ўрта Ер денгизида муҳожирлар билан қайиқ ағдарилиб кетди, унда 130 киши ўлган деб тахмин қилинмоқда


SOS Mediterranée гуманитар ташкилоти 22 апрель куни Ливиянинг Ўрта Ер денгизида 130 муҳожири бўлган қайиқ чўкиб кетган жойда тирик қолганларни топмаганлигини айтди.

Ўрта Ер денгиздаги қочқинларни қутқариш учун нодавлат ташкилот томонидан ижарага олинган Ocean Vikings кемаси Триполидан шимоли-шарқда жойлашган ҳудудни қидириб ва камида 10 кишининг жасадини топди.

«Биз бугун воқеа жойига келганимиздан бери, тирик қолган одамни топмадик, гарчи ташланган жой яқинида камида 10 кишининг жасадини кўрган бўлсак ҳам», — деди излаш ва қутқариш бўйича координатор Луиза Албера.

SOS Mediterranée хабар беришича, сўнгги икки кун ичида Ocean Viking Ливия соҳиллари яқинидаги халқаро сувларда қайғудан омон қолганларни топиш бўйича бир нечта операцияларни ўтказди. 21 апрель куни ўтказилган қидирув ишлари натижасида ёғоч қайиққа чиққан яна 40 га яқин одамнинг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтган ҳафта Тунис қирғоқларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ғарқ бўлиб, камида 41 киши ҳалок бўлди.

БМТ маълумотларига кўра, сўнгги ўлимларни ҳисобга олмаганда, Ўрта ер денгизи йўналишида ўлган муҳожирлар сони йил бошидан буён 350 дан ошди. Ливия — Ўрта Ер денгизни кесиб ўтиб, Европа қирғоқларига етиб боришга ҳаракат қилаётган Африка мамлакатларидан келган муҳожирлар учун асосий транзит пункти.

XS
SM
MD
LG