Ссылки доступа

Қирғизистон Бош вазири: AstraZeneca вакцинаси мамлакатга май ойида келади


Май ойида Қирғизистон AstraZeneca коронавирусига қарши вакцинани олади, деди республика Бош вазири Улуғбек Марипов. Унга кўра, эмлаш ҳамма учун бепул бўлади. Препарат мамлакатга COVAX глобал дастури доирасида кириб келади.

Аввалроқ, Қирғизистонга AstraZeneca вакцинаси учун шприцлар партияси (423 минг) келганди. Шунингдек, Қирғизистон фойдаланилган шприцларни хавфсиз тарзда йўқ қилиш учун мўлжалланган 3,8 минг қутини ҳам олди.

14 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алимқодир Бейшеналиев яқинда мамлакатга 405 минг дозали AstraZeneca вакцинаси келишини айтди. «Вакцинадан ташқари, бошқа зарур материаллар ҳам олинади — шприцлар ва бошқалар. Бизда сақлаш жойлари бор», — деди расмий.

Бейшеналиев Европа мамлакатларидан AstraZeneca ҳақидаги маълумотлар хавотирга сабаб бўлганини тан олди, аммо Қирғизистонга келишидан олдин ЖССТ бунинг сабабларини билиб олади деган умидни билдирди.

Март ойида Қирғизистон халқаро CОVАХ дастури асосида 2,6 миллион дозада AstraZeneca вакцинасини етказиб бериш жараёнини тўхтатди. Кейин Алймкадйр Бейшеналиев буни баъзи бир давлатларнинг ушбу препаратни қўллашдан кейинги асоратлар тўғрисида хабарлари билан шуғулланиш кераклиги билан изоҳлади.

Аввалроқ Дания, Венгрия ва бошқа Европа мамлакатларида эмланган AstraZeneca ҳолатининг ёмонлашуви, ҳатто ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Қирғизистонда эмлаш 2021 йил 29 мартда Хитойнинг SinoPharm томонидан бошланган. Эмлаш ихтиёрий равишда махсус жиҳозланган пунктларда амалга оширилади. Хитой Қирғизистонга 75 минг кишига 150 минг дозали вакцинани бепул тақдим этди. Шунингдек, 22 апрель куни Қирғизистонга Россиянинг 20 минг дозали Спутник V вакцинаси етказиб берилди.

XS
SM
MD
LG