Ссылки доступа

Бухорода янги туғилган чақалоғини сотишга чоғланган она ва буви қўлга олинди


Бухоро вилоятининг Пешку туманида Валфажр маҳалласида яшаган аёл онаси билан тил бириктирган ҳолда эндигина дунёга келган чақалоғини 8 миллион сўмга пуллаётган чоғда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилган.

Қайд этилишича, фарзандфуруш она ва буви Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг 135-модда 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.

XS
SM
MD
LG