Ссылки доступа

“Қишлоққурилишбанк” филиалларидан бирида 81 минг евро миқдорида сохта пул аниқланганини очиқлади


“Қишлоққурилишбанк”нинг Сирдарё минтақавий филиалида 81 минг евро миқдоридаги қалбаки пул бирлиги аниқланган.

Банк ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.

Ҳолат бўйича жиноят иши очилгани ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилаётганини билдирган банк тергов-суриштирув ишлари якунлангач, бу борада қўшимча маълумот берилишини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG