Ссылки доступа

«Кўчманчилар ўлкаси» фильми энг яхши фильм сифатида «Оскар» олди


Режиссёр "Земли кочевников" Хлоя Чжао

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг «Оскар» мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг режиссёри Хлоя Чжаога энг яхши режиссёрлик йўналишида олтин статуэтка топширилди.

У АҚШда этник камчиликка мансуб бўлатуриб режиссёрлик иши учун «Оскар» олган илк аёл бўлди, шунингдек, тарихда «Оскар» олган иккинчи аёл режиссёрга айланди. 2009 йилда «The Hurt Locker» («Бўронлар эгаси»/«Повелитель бури») фильми учун энг яхши режиссёр сифатида тақдирланган Кэтрин Бигелоу бу борада биринчи бўлганди.

«Кўчманчилар ўлкаси» молиявий инқироз даврида Америка бўйлаб сафарга чиқишга ва фургонда яшашга қарор қилган бева аёл тарихини ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон ижрочиси Фрэнсис Макдорманд ҳам энг яхши актриса номинациясида «Оскар»ни қўлга киритди ва «Кўчманчилар ўлкаси» киноакадемиянинг асосий мукофотларини ўзиники қилиб, «Оскар»-2021 триумфаторига айланди.

Шунингдек, энг яхши актёр номинацияси бўйича «Оскар» «The Father» («Ота») фильмида бош ролни ўйнаган (деменциядан азият чекувчи қаҳрамон) 83 ёшли Энтони Ҳопкинсга берилди. Сэр Энтони Ҳопкинс бу йўналишда мукофотни қўлга киритган энг кекса актёрга айланди. Кинотанқидчилар бу номинация бўйича «Оскар» ўтган йил ёзида саратондан вафот этган Чедвик Боузманга «Ma Rainey's Black Bottom» («Ма Рейни: Блюзнинг онаси») фильмидаги роли учун берилишини кутишганди.

Ҳопкинс маросимга кела олмади, мукофотни унинг номидан Ҳоакин Феникс қабул қилиб олди.

«Оскар»-2021:
Энг яхши режиссёр: Хлоя Чжао - «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси»/«Земля кочевников»)

Энг яхши фильм: «Nomadland» - («Кўчманчилар ўлкаси»/«Земля кочевников»)

Энг яхши актриса: Фрэнсис Макдорманд - «Nomadland» («Кўчманчилар ўлкаси»/«Земля кочевников»)

Энг яхши актёр: Энтони Ҳопкинс - «The Father» («Ота»/«Отец»)

Иккинчи пландаги энг яхши актёр: Дэниэл Калуя - «Judas and the Black Messiah» («Иуда ва қора Масиҳ»/«Иуда и черный мессия»)

Иккинчи пландаги энг яхши актриса: Юн Ё Чжон - «Minari» («Минари»)

Хориж тилидаги энг яхши фильм: «Druk» («Яна биттадан»/«Еще по одной») даниялик режиссёр Томас Винтербергга

Энг яхши оригинал сценарий: Эмералд Феннел - «Promising Young Woman» («Умидли қиз»/«Девушка, подающая надежды»)

Энг яхши қисқа метражли фильм: «Two Distant Strangers» («Икки нотаниш мусофир»/«Два далеких незнакомца»)

Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм: «If Anything Happens I Love You» («Нима бўлганда ҳам сени севаман»/«Если что-то случится, я люблю вас»)

Энг яхши адаптация қилинган сценарий: «The Father» («Ота»/«Отец») француз ёзувчиси ва драматург Флориан Зеллерга

Энг яхши анимацион фильм: «Soul» («Қалб»/«Душа»)

Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм: «Colette» («Колетт»)

Энг яхши ҳужжатли фильм: «My Octopus Teacher» («Менинг саккизоёқ ўқитувчим»/«Мой учитель-осьминог»)

Энг яхши постановкачи рассом иши: «Mank» («Манк») америкалик режиссёр Дэвид Финчерга

Энг яхши визуал эффектлар: «Tenet» («Далил»/«Довод»)

«Оскар» мукофотларини топшириш маросими одатда 28 феврал куни ўтказиларди, бу йил коронавирус пандемияси туфайли 25 апрелга кўчирилганди. Бу пандемия бошланганидан буён виртуал режимда эмас, бошловчилар ва меҳмонлар иштирокида ўтказилган илк маросим бўлди.

Дунёнинг энг нуфузли тақдирлаш маросими бу сафар одатдаги каби Dolby кинотеатрида эмас, Лос-Анжелес темир йўл вокзали - Union Station’да ўтказилди.

Барча номзодлар ҳам Америкага шахсан кела олишмади, улар учун Европада бир неча майдонлар ташкил этилди - Париж ва Лондонда. Ижтимоий масофа сақланиши осон бўлиши учун меҳмонлар ўтирадиган жойлар бир неча қисмга бўлинди.

Ташкилотчилар маросим барча иштирокчилар учун хавфсиз бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишди - меҳмонлар рўйхати чекланди, келганларнинг барчаси ниқобларда ўтиришди - ниқобни фақат номзод нутқ сўзлаётганида ечишга рухсат берилди.

73 ёшли Юн Ё Чжон иккинчи пландаги энг яхши актриса номинациясида («Минари») «Оскар» олган илк кореялик бўлди. У саҳнага чиққанидан кейин интернет юлдузига айланди. Актриса мукофотни Брэд Питтдан қабул қилиб олди, у ўз нутқини шундай бошлади: «Мистер Брэд Питт, сиз билан танишганимдан хурсандман. Ниҳоят!»

Бу маросим ковид даврида мукофотлар онлайн эмас, жонли равишда топширилган илк маросим бўлди. Кўплаб мухлислар ундан аввалги йиллардаги каби ёрқин эмоциялар кутишганди, аммо уларнинг ишончи тўлиқ оқланмади - томошабинлар ҳам, журналистлар ҳам бу шоу тарихдаги энг зерикарлиларидан бири бўлганини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG