Ссылки доступа

Навалнийнинг қизи Женевадаги инсон ҳуқуқлари саммитида нутқ сўзлайди


Алексей Навальный с семьёй
Алексей Навальный с семьёй

7-8 июнь кунлари Женевада бўлиб ўтадиган инсон ҳуқуқлари саммитида қамоқдаги мухолифат лидери Алексей Навалнийнинг қизи Даря сўзга чиқади. Бу ҳақда саммитнинг твиттерида хабар берилган.

Февраль ойида Алексей Навалнийга Инсон ҳуқуқлари бўйича Женева форумининг жасорат мукофоти топширилди. Кейин ташкилотчилар сиёсатчи «тез орада озод қилинади ва мукофотни шахсан ўзи олиши ва тақдимот олдидан видео интервью бериши мумкин» деган умидларини билдиришди. Агар бу амалга ошмаса, Навалнийнинг оиласи аъзосини саммитга таклиф қилиш режалаштирилган эди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Женева форуми 25 та инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотлар томонидан ўтказилади. Бу йил форумда президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская ҳам нутқ сўзлайди ва саммитда россиялик мухолифатчи, 2018 йилги жасорат мукофоти совриндори Владимир Кара-Мурза иштирок этади.

Оппозиция сиёсатчи Алексей Навалний Владимир вилояти Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида қолмоқда. 2 февраль куни суд уни Европа суди саккиз йил муқаддам Ив Рошер жиноий иши бўйича уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.

Колонияда Навалнийнинг соғлиғи кескин ёмонлашди. Сиёсатчи унга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмагани ва шу билан бирга унинг шифокори уни кўришга рухсат берилмаганига норозилик сифатида очлик эълон қилди. Инсон ҳуқуқлари фаоллари, бир қатор давлатларнинг расмийлари ва дунё таниқли шахслари Навалнийга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилишди. 21 апрель куни унинг талабларини қўллаб-қувватлаш учун Россиянинг ва дунёнинг ўнлаб шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG